3:40

Фарзандларимиз Худога ишонадими?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Бугунги суҳбатимизни Ҳикматлар 3 боб 5-6 оятдан бошлашни маъқул деб ўйладик. Нега дейсизми? Суҳбатимизни охиригача тингланг. Ҳикматлар китоби 3 боб 5-6 оятларда шундай ёзилган, “Ўз ақл–идрокингга суянма, бутун қалбинг билан Эгамизга ишон. Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт, шунда У йўлларингни тўғрилайди.” Ҳикматлар китобидаги бу боб, “Ўғлим…” деган сўзлар билан бошланади. Ҳаммага маълум бу оят ота-оналар фарзандларига ўргатиши керакликларини таъкидлайди. Афсуски, кўп ҳолатларда ота-оналарнинг ўзлари фарзанд тарбиясида ўз ақл-идрокларига суяниб иш кўрадилар. Агар биз ҳар бир ишда Худога суянсак, фарзандларимиз ҳам биздан ўрганиб, Худога суянадиган бўладилар. “Эгамизга ишон” деган сўз бу фарзандларимизга ўргатишимиз керак бўлган катта сабоқдир. Улар Худованднинг йўлидан юришни ўрганишлари керак.

Narrator 2 Чунки Худонинг йўли доим энг тўғри йўл. Шундай яшасак қоқилмаймиз. Ҳикматлар 3 боб биз фарзандларимизга ўргатишимиз керак бўлган асосий принциаларни ўргатади. Фарзандларимиз Худога ишонишни, Унга суянишни ва унга фойда келтиришни ўрганишлари керак. Фарзандларимиз Худованд уларга ўргатган нарсаларга ишонишлари керак. Улар Худованднинг қонунларини ҳурмат қилишни ўрганишлари керак. Ҳикматлар 3:1 оят шундай дейди, “Ўғлим, сўзларимни унутма, амрларимни юрагингда сақла.” Баъзи нарсалар муҳокама қилинмаслигини фарзандларимиз билишлари керак. Ота-оналар Худонинг амрлари оиласида ҳеч қандай сўзсиз қабул қилиниши ва амал қилиниши кераклигини фарзандларига ўргатсин. Фарзандларимиз 3 оятда “Абадий севгини асло тарк этма. Бўйнингга маржон қилиб тақиб ол, юрагинг қаърига ёзиб қўй”, деб ёзилганларини бажаришлари учун биз ота-оналар уларга буни қандай қилиш кераклигини ўргатишимиз лозим.

Narrator 1 Агар бобга яхшилаб қарасангиз, ҳар бир оят юрак, бўйин ва бармоқ деган сўзлар билан боғланади. Худонинг буйруқларини бўйинга маржондек тақиб олиш, бармоқларга боғлаш ва юраклармизга ёзиб қўйиш дегани, фарзандларимиз ҳаётларида Худонинг амрлари билан яшашлари кераклигини англатади. Биз ота-оналар уларда Худовандга хизмат қилиш, Унинг амрлари бўйича яшаш принципларини фарзандларимизга уқтиришимиз керак. Худонинг амрлари ва Унинг йўллари фарзандларимизнинг умрига умр қўшишини, ҳаёти тинч бўлишини билишлари керак. Агар доим Худонинг йўлидан юрсалар, ўзларининг ҳаёти тинч бўлади. “Ўзингни доно ҳисоблама. Эгамиздан қўрқ. Ёмонликдан юз ўгиргин. Шундай қилсанг жисминг соғ, жонинг эса омон бўлади. Ўз бойлигинг, биринчи ҳосилинг билан Эгамизни улуғла. Шунда омборинг тўлиб–тошади, янги шаробинг етиб ортади.

Narrator 2 Ўғлим, Эгамизнинг тарбиясини рад қилмагин, Унинг танбеҳидан руҳинг тушиб кетмасин. Ота яхши кўрган фарзандини жазолагандек, Худо ҳам севганини жазолайди.” Бугунги кунда ёшлар ўз тенгдошлари кўз ўнгида доно кўринишни исташади. Аммо биз фарзандларимизга тенгдошлари ёки бошқа одамлар кўз ўнгида эмас, Худованднинг кўз ўнгида доно бўлиш қандай бўлишини ўргатишимиз керак. Шунда улар ҳақиқий доно ва ҳаёт йўллари ҳам тинчлик ва ҳурсандчиликка тўла бўлади. Ёмонликни рад этиш, ўз таналари ва суяклари учун яхши бўлишини билишлари керак. Ҳақиқий художўйлик интеллектуал камтарликда кўринади. Моддий нарсаларнинг ҳаммасини Худонинг бошқарувига қўйиб бериш ва Худодан келган тарбияни итоаткорлик билан қабул қилиш, бу биз фарзандларимизга ўргатишимиз керак бўлган муҳим сабоқлардан биридир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top