Narrator 1 Ассалому алайкум. Агар ота-она бўлганлар бўлса, болаларнинг энг қийин даври бу ўсмирлик даври экани ҳақидаги фикримизга тўлиқ қўшилади. Ҳатто энг тажрибали ота-оналар ҳам бу даврда боласининг тарбиясида қийинчиликларга дуч келиб, ўзини ожиз ҳис қилиши тайин. Аммо биз ота-оналик бурчимизни ва фарзандимизни ҳали ҳам севишимиз ҳамда тарбия қилишда давом этишимиз керак. Бу даврда бизда жуда кўп саволлар пайдо бўлади. Маслан, ўсмир болаларни бирор нима қилишга қандай кўндириш мумкин? Болалар психологияси бўйича психолог-консультант Катерина Демина ўз мақоласида шу саволга батафсил тўхталиб ўтган. Албатта, психологнинг сўзларини тинглаш бошқа, уларни амалда қўллаш мутлақо бошқа нарса, дейсиз.
Narrator 2 Бу эса уларнинг бу даврида жуда ҳам муҳим ҳаётий ҳолат ҳисобланади. Агар эътибор қилган бўлсангиз охирги 10-15 йил ичида ўсмирликка қадам қўйган болалар пул топишни ҳам, бирор жойда ишлашни ёки шахсий ҳаёт қуришни истамайдиган бўлиб ўсишаяпти. Улар компьютер олдида соатлаб ўтириб олиб фақат ўйин ўйнашни истайдилар, холос. Улар ортиқча қимирлаб қўйишни ҳам исташмайди. Бундай ҳаёт тарзига ўрганган ўсмирлар ишлаб пул топишни ҳам истамайди, чунки шу ҳаёт тарзи уларни қониқтиради. Уларнинг яшашга уйи, ота-онаси, пивога ва сигаретага озгина пули бор, бўлди. Уларга бошқа яна нима керак!? Аввалги ўсмирлар бундай эмас эдику? Бу ўсмирларга нима бўлди? Бир сафар психолог ҳузурига 15 ёшли болани олиб келишди. У бинойидек, ҳар қандай қиз ҳавас қилса арзийдиган кўркам бола эди.
Narrator 1 Оғзидан ёмон сўз чиқмайди, гап қайтармайди, сўз бойлиги ҳам етарли, гитара чалади. Аммо онасининг шикоятига кўра, у “ҳеч нима қилишни истамайди”. Аслида оналар айтган “ҳеч нарса” деган сўз нимани англатади? У мутлақо ҳеч нарса қилмайдими, ухламайдими, емайдими, сайрга чиқмайдими, ўйнамайдими ёки телевизор кўрмайдими? Аниқлаштирдик. Маълум бўлишича, бу бола ҳар қандай ўсмир қилиши керак бўлган ишларни, яъни ўқишни, ишлашни, қўшимча дарсларга боришни, қизлар билан учрашишни, уйда онасига ёрдам беришни ва ҳатто онаси билан бирор жойга бориб дам олишни ҳам истамас экан. Онаси эса унинг учун ҳамма нарсани қилган. Пул ишлаб топиб, ўғлини қиммат курсларга берган, қўшимча тўгаракларга олиб борган ва ҳатто ёзги лагерга ҳам юборган. У эса тушгача ухлаб, кейин кечгача компьютер ўйнайди.
Narrator 2 Онаси эса, у катта бўлса менга ёрдамчи бўлади, деб умид қилган. Онаси иложсизликдан йиғлагудек аҳволга келиб қолган. Аммо бунга ким айбдор? Албатта, ота-оналар. Улар болакайга ёшлигидан ҳамма нарсани муҳайё қилишган. Болакай, ўт ўчириш машинасини истайди ва ўша куни кечқурун шундай машина унинг қўлида бўлади. Бундай ҳолатларда ота-оналар одатда болаларининг ўрнига қарор қабул қилиб, ҳамма нарсани унга тайёр қилиб қўяди. Бундай ҳолатда болалар яна нимани ҳам исташи мумкин. Қани мотивация, қани туртки? Бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан кўплаб муҳим маълумотларни топишингиз мумкин. Бу ҳақида суҳбатимизни кейинги сафар давом эттирамиз.