Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан мамнунмиз. Азиз биродарлар, тасаввур қилинг: бирор кўлда тезюрар қайиқда автопилотни шарққа томон кетиш учун жойлаштиргансиз.
Агар сиз тескари томонга, яъни ғарбга кетмоқчи бўлсангиз, қайиқнинг йўналишини ўзгартиришингиз учун икки йўл бор. Биринчиси, қайиқнинг рулини ушлаб автопилотни ғарб томонга бурилиш учун айлантиришингиз керак.
Фақатгина иродангиз бу ишни қилолмайди. Сизнинг қўлларингиз чарчаб қоларди ва сиз қайиқни кетишини ўзгартиролмай қолардингиз. Сиз ҳаётингизни ирода билан ўзгартиримоқчи бўлганингизда шундай бўлади.
Сиз шундай дейсиз: “Мен ўзимни кам ейишга, кўп машқ қилишга, тартибсизликдан ва кеч қолишдан воз кечишга зўрлайман!” Ҳа, ирода қисқа фурсатли ўзгартиришлар қила олади, аммо бу узлуксиз ички стрессни келтириб чиқаради, чунки сиз томир билан ҳеч нарса қилганингиз йўқ.
Ўзгариш табиий кўринмайди ва сиз бундан воз кечасиз, диетани ташлайсиз ва машқ қилишни тўхтатасиз. Сиз дарҳол ўзингизнинг олдинги ҳолатингизга қайтасиз. Аммо осонроқ ва яхшироқ йўл мавжуд: автопилотингизни ўзгартиринг фикрлаш йўлингизни ўзгартиринг.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Худонинг яхши, манзур, комил иродасининг нима эканини фаҳмламоқ учун фикрингизни янгилаш орқали тубдан ўзгаринглар”, деб ёзилган Римликларга мактубининг 12 боби 2 оятида. Руҳий ўсишдаги биринчи қадамингиз — фикрлаш йўлингизни ўзгартиришингиздир.
Ўзгаришлар доимо биринчи онгингизда содир бўлиши керак. Нимани ўйлашингиз, қандай ҳис қилишингизни белгилайди ва қандай ҳис қилишингиз қандай ҳаракат қилишингизни белгилайди.
Павлус шундай деган: “Бунинг ўрнига янги фикрга, руҳга эга бўлинглар.” Масиҳга ўхшаш учун Унинг фикрлашига эга бўлишимиз керак. Янги Аҳд буни онгдаги “тавба” деб айтади ва юнончада бу “фикрни ўзгартириш” маъносида ишлатилади.
Сиз қачонки Худо фикрига мослашиб бориб ўзингиз, гуноҳ, Худо, бошқа кишилар, ҳаёт, келажагингиз ва бошқалар ҳақида фикрингизни ўзгартиришингизни билдиради.
Сиз Масиҳнинг назари ва дунёқарашига эга бўласиз. Биз “Худди Исо фикр қилганидек фикр қилишга” буюрилганмиз. Буни қилишнинг икки томони мавжуд. Биринчи томони ўзимизга қаратилган ва ўзимизни қидирадиган ноетук фикрлашни тўхтатишимиз керак.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Биродарлар, ўй-фикрда болалардек бўлманглар. Аксинча, ёмонликка нисбатан чақалоқ бўлиб, фикрлашда эса баркамол бўлинглар.” Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.