MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз билан яна ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳни нажоткорим деб қабул қилганингиздан кейин, хаётингизда ажойиб воқеалар содир бўлади.

Сиз қоронғуликдан ёруғликка чиқдингиз. Сизнинг гуноҳларингиз кечирилди ва сиз Худо оиласида қайта туғилдингиз. Сиз энди янги ҳаётни қабул қилдингиз. Янги хаётда яшаш ва янги инсонга айланиш хаммага хам насиб қилмайди. Азизлар, бугунги суҳбатимиз ҳозир сиз эга бўлган янги ҳаёт ва Исо Масиҳ сиз учун нималар қилганлиги ҳақидадир.

Сизнинг янги ҳаётингиз тўғридан-тўғри Самовий Отангиздан совғадир. Бу абадий бўлади. Аммо бу Худодан келишига қарамасдан, ҳозир сиз ер юзида янги ҳаётда яшашни бошлаб юбордингиз.

Сиз Унга кўпроқ ўхшашингизгача Худонинг қудрати сизни кундан-кун ўзгартиради. Агар сиз Унга бўйсунсангиз, сизнинг эски хоҳишларингиз ва одатларингиз йўқолади. Янги бир гўзал намуна шаклланади.

Буларнинг ҳаммаси қандай содир бўлади? Худога тегишли бўлганингиздан кейин, сиз нимага умид қила оласиз? У ерда қандай фарқлар бўлиши мумкин? Худо сизнинг қандай яшашингизни хоҳлайди? Худо сиздан нима хоҳлашини сизга қандай айтади? Худо сизга қандай ёрдам беради?

Бундай саволларга Муқаддас Китобдан кераклигича жавоб топа оласиз деган умиддаман. Худовандга умид боғланг ва Худо сизга ҳаёт ҳақида муҳим ҳақиқатларни берганини билиб оласиз.

Агар сиз буни ўзингиз чин дилдан истаб ибодат қилсангиз ва ўргансангиз, албатта фойда топасиз. Албатта, замонавий ўқитиш услуби сизни асосларни осонликча ўрганишингизга ва уларни зудлик билан ҳаётга тадбиқ қилишингизга ёрдам беради.

Масиҳдаги янги ҳаёт китоби чўнтак ҳажмидадир. Сиз ўзингиз билан олиб юришингиз ва вақтингиз бўлганида ўқишингиз мумкин. Ҳар куни китобдан фойдаланишга ҳаракат қилинг.

Азиз биродар, мақсад сўзи нимага умид қилишни ўргатади. Мақсад сўзи – орзу ёки ниятга ўхшайди. Агар сиз мақсадларингизни онгингизда сақласангиз, яхши ўрганасиз. Бу сизнинг онгингизни қандай амал қилишга тайёрлайди.

Бундан ташқари ўз гуруҳингиздан керакли саволларингизга жавоб олишингиз мумкин. Сизнинг Масиҳ билан ташлаётган биринчи қадамингизда биродарларингизни кумаги жуда муҳим.

Азизлар, биродарларингиздан тортинмай сиз учун ибодат қилишларини сўранг. Ибодат ҳар бир масиҳийнинг ҳаётидаги муҳим омиллардан биридир. Шунинг билан азиз дўстлар, бугунги мавзумиз ҳам охирлаб қолди.

Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top