Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, яна мавзуларимиз орқали бўлсада сизлар билан соғ-омон учрашганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз биродарлар, Эски Аҳд битилган пайтларда, оилалар аҳдга алоқадор бўлган ва болаларини суннат қилишган.
Биз шу марҳаматдан воз кечганимиздек, Эски Аҳдда ҳам суннатдан воз кечишганми? 1 Коринфликларга мактубининг 7 боби 14 оятида иймонли ота – онанинг боласи ҳам “муқаддас” ёки “ажратилган”, деб Павлус нимани назарда тутган эди? Кимки болаларни сувга чўмдиришни инкор қилса, шубҳасиз у киши шу оятнинг моҳиятини ҳам инкор қилган бўлади.
Иймонли ва иймонсиз оилаларни Худо бир ҳил кўрадими? Иймонли ва иймонсиз оиласининг орасида жуда катта фарқ бор: “…зеро Мен Худовандман, Сенинг Худоинг, рашқ қилувчи Худо, Мендан нафратланган оталарнинг гуноҳи учун фарзандларини учинчи ва тўртинчи авлодигача жазоловчи Худоман”. Чиқиш китобининг 20 боби 5 ояти.
“Лек Худованднинг инояти абадийдир, Илалабад Ундан қўрқанларга ёрдир, Уларнинг ўғилларига ҳам садоқати ёрдир, Худованд буюрган аҳдга вафо қилган, Амрларини эслаб бажарган барчага ҳамУнинг садоқати ёрдир.” Худо бир оилага жазо беришини иккинчисига эса марҳамат қилишини бу оятларда яқол кўриш мумкин.
Худонинг Каломини ўқиб туриб, қандай қилиб: “Ҳирод болаларининг ва Худо болаларининг тақдири бир ҳил” дейиш мумкин? Агар Худонинг Эски Аҳддаги ҳалқи ва Янги Аҳддаги ҳалқи бир-бирига бегона бўлса, унда нега Римликларга ёзилган мактубнинг 11 боби 17 ояти уларни битта халқ дейди?
Павлус аниқ қилиб, биз Янги Аҳд жамоатимиз, олдиндан бор бўлган дараҳтнинг ходасига ва томирига пайванд қилинган шоҳмиз дейди. Бу иккита дараҳт эмас, бу битта дараҳт. Албатта бир-биридан фарқланади, чунки кўп нарсалар амалга ошиб бўлган, шундай бўлса ҳам изчилликни сақлашни давом эттиришимиз лозим.
Агар Худо, ножот белгисини болаларимизда ишлатишни тўхтатишимизни истаганида, унда нега У Эски Аҳддаги намуналарни Янги Аҳдда тақиқламади ва ножот белгисини болаларимиз учун бекор қилмади? Бу оддий савол эмас. Агар Аҳд ўзгартирилганда эди, биз бу чуқур моҳиятга тўлла, 1700-чи йилдан бери бор бўлган, фундаментал диний принципдан воз кечган бўлардик.
Суннат белгисининг ўрнини ножот белгиси сифатида, сувга чўмиш ўринни босгани аниқ ва бу белгини болаларга қўлламанглар дейилган ҳеч қандай ишора ҳам йўқ. Бутрус дейдики аҳд бизга ва бизнинг болаларимизга берилган ва биз бутун оилаларнинг сувга чўмганини ҳам ўқиганмиз.
Шундай қилиб, Муқаддас Китобда, Худо берган шу ажойиб марҳаматни, шу қўҳна фарзни қўлламаслик учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Хайр саломат бўлинг.