MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали бўлсада учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар, охирги йилларда қутқарилиш ҳақида кўп эшитиб ўқиш мумкин бўлди.

Янгитдан туғилиш ибораси кўп манбаларда пайдо бўлди, улар орасида жаҳонга танилган газета ва журналлар ҳам. Бошқа сўзлар билан айтганда, нажот ғоясига жуда кўп эътибор берилган эди.Лекин, шунга қарамай, инсоннинг қутқарилиши ва янги туғилиши ҳақидаги таълимот жуда муҳим ва асосий концепцияларга тақалиб, кўплар учун тушуниб бўлмас даражада эди. Ушбу асосий концепцияларни, бизнинг мавзуимиз учун асос қилиб, бугунги мавзумизда кўриб чиқамиз.

Авваламбор, қутқарилиш Худонинг мурувват инъомини кўриб чиқамизки, ўша орқали биз нажотга эгамиз. Биз кўрамизки, нажот Масиҳнинг ҳаммани кечириши орқали ифодаланиб, Худонинг мурувватидан келиб чиқади. Инсон қутқарилиш орқали абадиятга эга бўлиши тайинланган нажот ҳам инсоннинг барча эҳтиёжларига рўбарў чиқади. Биз қутқарилган инсоннинг ҳаракатларига оид Муқаддас Китобга оид таълимотларни кўриб чиқамиз.

Қутарилиш ҳақидаги таълимотни чуқурроқ кўриб чиқиб, биз шунингдек, барча одамларга нажот берувчи Худонинг оқиллиги, муруввати ва муҳаббатининг маъносини кўрамиз ва тушунамиз.

Биз, шунингдек, У бизнинг қутқарилишимиз учун Ўзига олган, ўша буюк ғамҳўрлигини чуқур тушунамиз. Қутқарилиш ҳақида гапираётиб, биз жуда муҳим ҳақиқатдан бошлаймиз. У шундан иборатки, ҳамма нарсага қодир ва севувчи Раббий ҳеч қандай ошкора сабабсиз ўзининг марҳаматини намоён этади, шундай одамларни гуноҳини кечирадики, қайсиларки, арзийдиган хизмат қилиб, бунга муносиб эмасдилар. Ушбу кечирим ташаббуси ўша, Худо мурувватидир, суҳбатимизнинг мазмуни худди шудир. Келгуси ҳикояда қишлоқ мактабига қатнаган бир ёш етим бола ҳақида баён этилади. Ўқувчилар ўзлари билан олиб келадиган овқатни кириш жойида, уни нонушта маҳалида олиш учун, қолдириши керак эди.

Лекин, бир куни ўша жойда нонушта таомини бири йўқ эди.Ўқитувчи қатъий сўради: “Ким нонуштани олди?” – деб. Ҳамма жим эди. Ва ниҳоят, ўша кичкина болакай ўзининг нозик ва қалтироқ қўлчасини индамай кўтарди. Ўқитувчи шошилиб говранни олди ва болага, жазо олиш учун, олдинга чиқишни буюрди. Бошини эгиб, охиста қадамлар билан бу болакай ҳаммага қурқув келтириб, чиқиб борар эди. Аммо фавқулотда, бошқа кўркам жасадли бола биринчисини шундай сўзлар билан олдини олди: “Унинг ўрнига мен жазо оламан!” Шундан сўнг, у белини яланғочлаб, ҳаммани олдида етим-бола эвазига жазоланди. Шундай тарзда, ачиниш ва хайрихоҳлик уни оч, бахтсиз ва ҳамма хўрлаган етимча учун жазо олишга ундади. Қандай буюк муҳаббат барча инсонлар эвазига жазоланиш учун, Худо Ўз Ўғлини ўлимга юборишга ундади? Ушбу жазо олиш ўша Муқаддас Китоб айтган мурувватдир. Мурувват номуносиб марҳаматни билдиради. Қутқарилишда, мурувват Худо барча инсонларга кўрсатган, улар бунга муносиб ёки номунасиблигидан қатъий назар, эзгулик сифатида намоён бўлади. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top