3:13

Ёнаётган чодир

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан ғойибона учрашиб турганимиз учун Худовандимизга шон- шарафлар бўлсин. Мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Худованд Ўз фарзандларининг ҳар қандай қийинчилигини ҳам яхши нарсага айлантира олишини янги имонли биродарларга тушинтириб бериш ҳар биримизнинг вазифамиздир. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, келинг бугунги эшиттиришимизни бир мисол билан давом эттирсак.

Кема ҳалокатидан фақатгина битта одам қутқарилиб қолди. Тўлқин уни кичкинагина, умуман одамзод яшамайдиган оролга чиқариб ташлади. Ҳурматли биродар, агар сизда шунга ўхшаш воқеа содир бўлса, яъни умуман одам яшамайдиган оролга тушиб қолсангиз, сиз Худога нималар учун раҳмат айтолардингиз? Бошингизга тушган шу кулфат учун раҳмат айтоласизми? Ўйлайманки, кўпчилигимиз нолишни бошлаймиз.

Лекин шу онда Худованд сизни тирик қолдиргани учун раҳмат айтиш мумкин-ку. Яна бир нарса. Тирик қолган одам, албатта, уни бу оролдан топиб, қутқаришлари учун Худога илтижо қилса керак. Нажот қаердан келади деб, у ҳар куни денгизга тикилиб қарайди. Лекин ёрдам келмаса-чи? Оролда яна бир неча вақтга қолиб кетишингизни сезсангиз нима қилган бўлардингиз? Эҳтимол, ҳамма ҳам яшаш учун ҳаракат қилади. Вақтинчалик бўлсада яшаш учун жой қурган бўлардик, бундан ташқари, энг муҳими, қорин тўйдириш учун овқат топишга ҳаракат қилардик.

Ўша оролга тушиб қолган одам оролда яшаши учун кичикроқ чодир қурмоқчи бўлди. Албатта у киши чодирда ёғин сочиндан яшириниши мумкин ва бундан ташқари керакли нарсаларини сақлаши ҳам мумкин. Орадан кунлар, ҳафталар ўтарди. Бир куни у ўзига озуқа қидириш учун оролнинг бошқа томонига борди. Қайтаётганида эса у ўзининг ягона паноҳи, уйи, яъни қурган чодири ёнаётганини кўрди. Тутун осмонга кўтарилаётган эди. Азиз биродар, ўша одамни ўрнида сиз нимани ҳис қилган бўлардингиз?

Унга керакли бўлган барча нарсалар ёниб кетди, ҳеч вақоси қолмади. Уйлайманки, ўша одам жуда қаттиқ хафа бўлади ҳатто ғазабланди ҳам. Худойим, нима учун мени бошимга шунча муаммолар тушди? – дея йиғлаб, бақириб юборди ўша одам. Эртаси куни тонгда эса кемадан келаётган овоз уни уйғотиб юборди. Қарасаки, оролга кема яқинлашиб келарди. Ура, қутқарилдим деб хурсандлигидан бақириб юборди ўша одам! Сизлар мени қандай топдингизлар? –деб сўради толиқиб кетган одам ўз қутқарувчиларидан.

Биз тутунни кўрдик, — жавоб берди кемадаги матрослар. Азиз дўстим, агар атрофимизда доимо ҳаммаси ёмон бўлса, тушкунликка тушиш жуда онсон. Лекин биз ишончимизни йўқотмаслигимиз керак, чунки Худо ҳаётимизда ишлайди ҳатто биз азоб чексак ҳам. Ҳатто энг қийин вазиятларни ҳам Худованд Ўз фарзандлари учун яхшиликка айлантиришга қодир. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр соғ-омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top