MP3

Ассалому алайкум азизлар, сиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турибмиз. Бундай имконият учун Отамиз Худодан миннаддормиз. Сиз бошқаларнинг мисолларидан ўргананиз, аммо сиз буни ўзингизнинг шаклингиз билан элакдан ўтказасиз.

Ҳозирги кунда сизнинг шахсиятингизни аниқлаб берадиган бир қанча китоблар ва манбалар мавжудки, улар сизга шахсиятингизни аниқлашда ёрдам беради ва сиз уни Худо йўлида ишлатишингиз мумкин.

Рангли ойнага ўхшаб бизнинг турли шахсиятларимиз Худо нурини бир қанча рангларда кўрсатади. Бу Худо оиласини турлилик ва мустаҳкамлик билан таъминлайди. Бу шахсан бизларни ҳам марҳаматлайди.

Худо сизни бажаришингиз учун яратганини бажариш яхшидир. Агар сиз Худо сизни яратганидек хизмат қилсангиз, сизда муваффақият, қониқиш ва ҳосилдорлик бўлади.Сиз ҳаётдаги тажрибаларингиз орқали ўзингиз билмаган ҳолда шакллангансиз.

Худо сизни қолибга солиши учун уларга йўл қўйиб берган. Худога хизмат қилиш учун аниқлашда, ўтмишингиздан энг камида олти тажрибани кўриб чиқиш керак: Кўпинча охирги категория, яъни Жароҳат тажрибасида Худо кишиларни хизматга тайёрлайди.

Худо бирор оғриқни ҳам бекорга кетишини ҳоҳламайди! Аслида, сизнинг энг буюк хизматингиз энг оғир жароҳатингиздан келиб чиқади. Боласи туғма соқов ота-онага худди шундай касал билан оғриган хизматчилардан кўра ким ҳам яхшироқ хизмат қила олади?

Алкаш кишига ўзи ушбу нарсадан эркинлик олган хизматчидан бошқа ким ҳам яхшироқ ёрдам бера олади? Эри ташлаб кетган аёлга илгари у ҳам худди шуни бошидан кечирган хизматчидан бошқа ким ҳам яхшироқ ёрдам бера олади?

Худо сизни бошқаларга хизмат қилишингиз учун айнан ўша қийинчиликлардан олиб ўтади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “У бутун ғам-қайғуларимиз учун бизга тасалли беради.

Шу тариқа ўзимиздек ҳар турли қайғуларга йўлиққан бошқа одамларни биз Худодан олган тасалли билан овунтира оламиз.” 2 Коринфликларга мактубининг 1 боби 4 ояти. Агар сиз ҳақиқатан ҳам Худога хизмат қилмоқчи бўлсангиз, сиз буюк ҳақиқатни тушунишингиз керак:

Сиз ҳаётда афсусланган ва жирканган тажрибалар сиз уларни яшириш ва унутишга ҳаракат қилаётган тажрибалар Худо сиздан улардан фойдаланиб бошқаларга хизмат қилишингизни ҳоҳлайди. Улар сизнинг хизматингиздир. Худо сизнинг оғриқли тажрибаларингизни ишлата олиши учун сиз уларни бўлишишингиз керак. Сиз уларни ўраб ташлашни тўхтатишингиз керак ва самимийларча ўзингизнинг хатоларингиз, муваффақиятсизликларингиз ва қўрқувингизни тан олишингиз керак. Азизлар шу ерда мавзумиз ўз нихоясига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top