3:18

Руҳонийликка тайинлаш

MP3

«Мана мен сизларни бўрилар орасига қўйлар каби юборяпман. Сиз илондай зийрак, каптардай содда бўлинглар» (Матто 10:16)

Ассалому алайкум. Азизлар ўтган сафар сизлар билан исроил халқи Худованд учун маъбад қургани ва маъбад учун қандай ашёлар ишлатилгани ҳақида суҳбатлашган эдик. Худованд Маъбадда хизмат қилиш учун руҳонийларни Левий қабиласидан танлади. Левий қабиласи Худовандга хизмат қилиш хизматини олди. Руҳонийлар учун махсус кийим бошлар ва анжомлар тайёрланди. Руҳонийлар киядиган кийимлар ҳам Худованднинг кўрсатмасига биноан тайёрланган эди. Бундан ташқари Худованд маъбадда хизмат қиладиган руҳонийларнинг ёшини ҳам белгилаб берди. Муқаддас Каломда ёзилишича маъбадда 25-50 ёшгача бўлган левий қабиласи аъзолари хизмат қилиши мумкин эди.

Левийлар китобида ёзилишича эса руҳонийлар доимо покиза бўлиши, кийимлари ҳам бус-бутун бўлиши ва хизматлари давомида соч – соқолларини олмаслик буюрилганди. Сизнингча ўша даврда руҳонийларга оила қуришга рухсат берилганми? Ҳа, улар оила қуришлари мумкин эди, фақат левий қабиласидаги бокира қизга уйланишлари мумкин эди. Маъбадга кирадиган пайтда шароб ичмага бўлишлари керак эди. Нима учун Худованд уларга шундай шартлар қўйган? Бунинг сабаби нимада? Худо уларнинг муқаддас бўлишларини истаган. Агар руҳонийлар Худованднинг амрларига итоат қилмасалар, ўлим билан жазоланардилар. Худованд руҳонийлардан муқаддас бўлишни талаб этган ва Ўзи ҳам уларни муқаддаслаган. Левийлар китобида Худованд шундай дейди: «Агар руҳонийлар Менинг кўрсатмаларимга риоя қилсалар айбдор бўлмайдилар ва Мен уларни муқаддас қиламан.»

Худованд Эски Аҳддаги Нуҳ, Ибром, Исҳоқ, Юсуф, ва бошқа кўплаб кишиларни Ўз режаси учун ажратиб олган. Ва албатта улардан муқаддас бўлишни талаб этган. Юқоридаги кишиларнинг қайси бири гуноҳ қилганида Худо уларни жавобсиз қолдирган экан? Худо ҳар сафар қилинган гуноҳ учун жазосини ҳам берган. Улар Худонинг иши учун ажратиб, танлаб олинганлар эди. Эски Аҳд китобида Худованд шундай дейди: «Ме Худованд сизларни ажратиб олдим.» Худо Ўзи учун ажратиб олган кишиларнинг руҳан пок бўлишларини истайди. Худо қон чиқариб қурбонлик қилишни буюрган. Бу дегани-ки, гуноҳнинг эвази ўлим. Раббимиз Исо Масиҳнинг биз гуноҳкорлар учун бағишлаган қурбонлиги бутун инсоният учун етарли.

Муқаддас Китобда «Энди қурбонлик қилишга ҳожат йўқ», деб ёзилган. Масиҳ бизнинг ўрнимизга гуноҳимиз учун тўлов тўлаган экан, биз энди 1 Бутрус 2:4-5 оятларда ёзилганига амал қилишимиз лозим. «Инсонлар кераксиз деб ташлаган, лекин Худо қимматбаҳо деб танлаган тирик тош-Раббимиз Исо Масиҳга яқинлашинглар. Ўзларингиз ҳам тирик тош бўлиб руҳий бино барпо этинглар». Қадимда Худо белгилаган қурбонликлар қилиш тўхтатилди. Бироқ Худованд ўз фарзандларидан ҳали ҳам қурбонликлар талаб этмоқда. Аммо энди руҳий қурбонликлар келтирамиз. Биз Худовандга келтирадиган қурбонликлар бу бизнинг ҳамду-саноларимиз, танамиз ва имонимиздир. Қадимда Худованд пайғамбарларни ўзи учун махсус ажратиб олганидек, бизни ҳам Масиҳ учун ажратиб олди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top