3:11

Исодек фикрлаш 02

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азиз биродарларимиз билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Хурматли дўстлар, хақиқат бизни ўзгартиради.

Азизлар Руҳий ўсиш ёлғонларни ҳақиқат билан ўзгартириш жараёнидир. Исо шундай ибодат қилди, “Уларни ҳақиқатинг билан муқаддас қилгин. Сенинг каломинг ҳақиқатдир.” Юҳанно мактубининг17 боби 17 ояти.

Муқаддас бўлиш ваҳийни талаб қилади. Худонинг Руҳи Худонинг Каломини бизни Худонинг Ўғлига ўхшашимиз учун ишлатади. Исога ўхшашимиз учун биз ҳаётимизни унинг Каломи билан тўлдиришимиз керак.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шу йўсин Худонинг қули комил ва ҳар қандай яхши ишга қобил бўлади.” 2 Тимўтийга мактубининг 3 боби 17 ояти. Худонинг Каломи бошқа каломларга ўхшамайди.

У тирикдир. Исо шундай деган, “Руҳ ҳаёт бахш этади, жисм ҳеч қандай фойда келтирмайди. Менинг сизларга айтиб келаётган сўзларим руҳдир, ҳаётдир.” Юҳанно мактубининг 6 боби 63 ояти.

Худо гапирганда нарсалар ўзгаради. Атрофингиздаги ҳар бир нарса бутун борлиқ, “Худо айтгани учун” мавжуддир. Худо буни бутун борлиққа айтди. Худонинг Каломи бўлмаса сиз тирик бўлмасдингиз.

Ёқуб таъкидлаб ўтганидек, “Худо ҳақиқат каломи орқали бизга ҳаёт бағишлади, чунки Ўз яратганлари орасида биринчи ўринни эгаллашимизни ҳоҳлади.” Муқаддас Калом доктрина қўлланмадан кўра анча буюкдир.

Худонинг Каломи ҳаётни бошқаради, имонни яратади, ўзгариш қилади, иблисни қўрқитади, мўъжизалар қилади, жароҳатларни шифолайди, характер ҳосил қилади, вазиятларни ўзгартиради, шодлик беради, душманликни енгади, васвасани барбод қилади, умидни кучайтиради, куч беради, онгимизни тозалайди, нарсаларни мавжуд қилади ва келажагамизни абадий кафолатлайди!

Биз Худонинг Каломисиз яшай олмаймиз! Ҳеч қачон буни аниқ деб қабул қилманг. Сиз буни ҳаётингиз учун озуқа сифатида қабул қилинг. Аюб шундай деган, “Мен Сенинг Каломингни ҳар кунги нонимдан кўра кўпроқ истеъмол қилдим.”

Аюб китобининг 23 боби 12 ояти. Худонинг Каломи мақсадингизни амалга ошириш учун керак бўлган озуқадир. Муқаддас Калом бизнинг сутимиз, нонимиз, мазали овқатимиз ва ширинликларимиз деб аталган.

Овқатланиш учун бу тўрт хил озуқа руҳий ўсиш ва куч олишимиз учун Муқаддас Руҳнинг менюсидир. Бутрус бизга шундай маслаҳат беради “Янги туғилган чақалоқ соф она сутини тусагандай, Худо каломини орзу қилинглар, токи у калом билан озиқланиб, ўсиб бориб, нажотга эришинглар.” Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top