3:14

Сиз энг яхши кўрган иш

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Сиз олдингизга мақсад қўйдингиз. Масалан бирон бир сохани танладингиз. Лекин, бу билан харакат энди бошланади. Сиз шундай харакат қилишингиз керакки, танлаган соҳангизда энг зўр ва энг мохир бўлишга харакат қилишингиз керак. Хўш, ўз соҳангизда энг зўр бўл моқчи бўлсангиз нима қилиш даркор? Ўз ҳаётингизни тафтш қилинг: у қанақа? Кейин унинг қандай бўлишини тасаввур қилинг. Агар сиз яхши кўрадиган ишингиз билан шуғулланаётган бўлсангиз, бунинг сабаблари рўйхатини тузинг, хаёлингизга келганини, сизнинг ишончингизни тасдиқлайдиганини, сиз истаган ва кўнглингизни кўтарадиган иш билан шуғулланишга тўсиқ бўлаётган сабабларнинг рўйхатини тузинг. Кейин бу рўйхатнинг ҳар бир бўлимига аҳамият қаратинг.

Бу тўсиқларни чиндан ҳам енгиб бўлмайдими? Агар сиз бу хикояда айтилганларнинг асл тамойилига тушуниб етсангиз, ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтиб, уни ёқимли имкониятларга айлантиришингиз мумкин. Агар сиз қила оламан ёки қила олмайман, десангиз, икки ҳолатда ҳам ҳақсиз. Ўзингиздан сўранг-чи, дунёнинг ҳамма пули ва вақти ихтиёрингизда бўлганда нима билан шуғулланган бўлардингиз? Агар ўз ишим билан шуғулланишни давом эттираверардим, десангиз, унда сиз ўз ишингизни эҳтирос билан яхши кўрар экансиз. Агар сиз бошқа иш билан шуғулланардим, десангиз, унда ўзингиздан сўранг: «Ўзимга ёққан иш билан қандай қилиб шуғулланардим? Менга мукаммал бўлиб кўринаётган ўша ҳаётда қандай яшашни бошлардим?»

Қанчалар тез ва кўп бор ичингиздаги гапга қулоқ соласиз? Ҳаётдан нимани кутсан- гиз, ўшани беради. Сиз ҳаётингиз сценарийсини ҳар бир сўзи-ю ўй-хаёлларигача ўзингиз ёзасиз, шунинг учун ҳам яхши ёки ёмон сценарий ёзиш ўз қўлингизда.

Жараён мобайнида қуйидаги ўрнатишларни ёки муваффақиятнинг формулаларини ўзингизга қайтаринг: Мен ажойиб шахсман. Менда оламга тақдим қила оладиган нарсам бор. Ўзим билан бўлишга ҳаққим ва мажбуриятим бор. Мен катта муваффақиятларга эришяпман. Мен ўз ҳаётимга муваффақиятни ва гуллаб-яшнашни таклиф қиламан. Мен ўзимнинг хизматимни кўрсата олишимга ёрдам берадиган одамларни ва вазиятни ўзимга жалб қила оламан.

Ҳар куни ҳар қандай муносабатларда мен яхши ва янада яхши бўлиб боравераман.

Оқшом уйқудан олдин онг остингиздан муваффақиятга қандай қилиб эришишни, ўзингизга керакли пулни топишни, инсониятга ва бутун оламга қандай хизмат кўрсата олишни тушуниб етишингизга ёрдам беришини сўранг. Ўз ичингизда жавоб билан ва ҳамма ўзингизга кераклигини топгандай уйғонинг. Катта кучга эга онг ости сиз уни керакли йўналишга йўламагунингизча кун ва тун бўйи фойдангиз учун ишни бошлайди.

Тирикчилик ва ҳаёт ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top