3:14

Кичик бизнеснинг асосий тушунчалари ва қоидалари 9 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Хизмат кўрсатишга оид мажбуриятлар ичида ўзига хос аҳамиятга эга бўлган шартнома транспорт экспедициясидир. Бу шартноманинг субъектлари, бир томондан, хизмат кўрсатувчи транспорт корхонаси ва иккинчи томондан, транспрот хизматидан фойдаланувчи ҳар қандай ташкилотлар, яъни мижоз бўладилар.

Транспорт корхонаси-экспедитор деб, унинг хизматидан фойдаланувчи шахс-мижоз деб аталади. Шартномада экспедиторлар сифатида фақат транспорт экспедицияси ишларини бажариш ҳуқуқи устав ёки низомларда назарда тутилган ташкилотларгина иштирок эта олади. Темир йўл орқали юк ташишда экспедиторлар, темир йўл уставига мувофиқ темир йўл корхоналари, транспорт экспедицияларини бажарувчи ташкилотларни барпо қила оладилар. Дунё транспортида бу вазифаларни ички сув транспорти уставида кўрсатилганидек, кемачиликнинг транспорт-экспедицияси идора агентликлари бажарадилар. Денгиз транспортида экспедиторларнинг вазифаларини денгиз порти тўғрисидаги низомга мувофиқ денгиз портлари амалга оширади.

Хизматлар кўрсатишга доир шартнома субъектларининг ҳуқуқ
ва бурчлари маълум бир нарсага, яъни ҳаракатга қаратилган
бўлади. Айнан ўша ҳаракат шартноманинг объекти ҳисобланади.
Чунончи банк ссудаси шартномасида кредитор (банк) ва қарздор
ташкилотларнинг ҳуқуқ ва бурчлари қарз беришга қаратилади.
Банк ссудаси ташкилотларининг берган мажбуриягларига асосан
уларнинг ихтиёридаги товар ва бошқа моддий қимматликларни
гаровга қўйилиши билан таъминлаб берилади.

Транспорт корхонасининг ҳаракатлари транспорт экспедицияси шартномасининг объекти ҳисобланади. Бунда экспедитор бўлган транспорт ташкилоти иккинчи тараф харидор-мижоз учун юкни жўнатиш ва қабул қилиш мажбуриятини бажаради. Масалан, юк ташиш шарномасини тузади, шунингдек, муайян хизматларни, ишларни амалга оширади, чунончи ўз ишчи кучи билан юкларни транспортга жойлаштиради.

Хизмат кўрсатишга оид мажбуриятларнинг мазмуни томонларнинг шартномаларда белгиланган ҳуқуқ ва бурчларидан иборат бўлади. Банк ссудаси шартномасида банк муассасасининг асосий мажбурияти хўжаликларга муайян мақсадларни амалга оширишлари учун маълум муддатларга пул маблағларини белгиланган фоизлар ҳисобига бериш ва ссуда олган томон уни муддатида банк муассасасига қайтаришдан иборат бўлади. Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top