3:40

Юқори мақсадлар

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Сиз шаҳс сифатида ўзингиз ўйлаганингизданда чексиз қадр-қимматга эгасиз. Мен ошириб айтаётганим йўқ, чунки бу ҳақиқатдир. Муаммо шундаки, бу гапни олдин сизга ҳеч ким айтмаган. Аксинча, сизнинг атрофингизда бу гапнинг тескарисини айтган одамлар кўп бўлган. Ақл, меҳнатсеварлик, мослашиш, тасаввур, интизом ва тажриба — албатта, муваффақият масаллиқларидан биридир, лекин сиз биласизки, бундай сифатлари бор ҳамма одамлар ҳам муваффақиятга эриша олаверишмайди ёки, тўғрироғи, ўзларининг ҳамма сифатларини кўрсатиша олишмайди. Ҳа, балки сиз ҳам шу тоифадандирсиз. Нима бўлишидан қатъий назар, сизнинг маҳоратингиз ва кучингиз тушуниб бўлмас ҳолда сиздан сирпаниб чиқиб кетяпти. Шундай пайтда эса ишхонангизда ва бошқа фирмаларда хизмат поғоналаридан ўсиб бораётган, муваффақиятга эришаётган одамларни кўряпсиз, улар сиздан кўра ақлсизроқ, малакасиз кўринишсада, ҳавас қиладиган даражада ютуқларга эришиб юришибди. Гап шундаки, уларнинг яшаш тарзлари мақсадлари билан белгиланган, мақсадлари эса ўзларининг “Мени” билан белгиланган.

Сизнинг ҳам ҳаёт босқичингиз ўз мақсадларингиз билан белгиланиб, «Мен-образ»ингизга боғлиқ. Олдингизга юқори даражадаги мақсадларни қўйиб, руҳий тўсиқларни енгиб ўтинг ва ўзингизни баҳолашни юксалтиринг. Онг остингиз учун сизни пастга итаришдан кўра юқори максадга эришишингизга ёрдам бериш унчалик қийин эмас. Натижа ёқимли бўлиши тайин. Мақсадингиз билан бирга бўлинг. Уни ёзма равишда турли жойларга ёпиштириб қўйинг, ёки кўз олдингизда бўлсин. Асосийси у доим фикрларингизда бўлсин. Сизнинг қувватларингиз фикрларингизга қаратилган бўлади. Агар сиз бир лаҳза ҳам ўз мақсадларингиз ҳақида ўйлашни тўхтатмасангиз, у сизнинг ғоянгизга айланади, ички қувватларингиз муваффақиятга эришишингиз учун сизга ёрдам қила бошлайди. Сизнинг тинмай онг остингизнинг ишлаши туфайли, албатта, янги ажойиб имкониятлар пайдо бўлади ва сизга ёрдам учун қулай вазиятларни ҳамда одамларни ўзига жалб қилади.

Ўз мақсадингизни ғояга айлантиринг. Мақсад катталаштириб кўрсатадиган ойна сингари сизнинг қувватингизни кучайтиради. Асосий мақсадингизни ғоянинг оддий сўзлари билан тўлдириб режалаштиринг. Бу ғоя нафақат қувватингиз ва муваффақиятингиз босқичини оширади, балки қувватни беҳуда ишлатишингиздаги хатоларингизни сизга уқтиради. Ғоя сизни, албатта, муваффақиятга олиб боради.

Мақсадга интилиш, бирхил ўлчамли ғоя сизнинг касбий ва шахсий ҳаётингизни йўналтиради. Бунда унчалик кўп куч сарфламайсиз. Сизни муваффақиятга яқинлаштираётган ҳар бир нарсани қўллашингиз ва тақдирлашингиз керак. Сизни ундан узоқлаштирадиганларидан эса воз кечинг. Бу яқинлаштираётган ёки узоқлаштираётган нарсаларни қандай билиш мумкин? Доимгидай бу борада сизга олдинни кўра билиш, яъни интуициянгиз ёрдам беради — қандайдир хира сезги, шеригингиз ёки дўстингиз томонидан айтилган сўз, китобда ё журналда ўқиганингиз ички ҳиссиётларингиз билан қарама-қаршиликка бориши мумкин.

Олдингизга аниқ мақсадларни қўйинг, ниятингизга, албатта, етасиз. Тирикчилик ва ҳаёт ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top