2:48

Бизнес маслахатлари 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Бугун сизлар билан Хитойнинг энг бой тадбиркори Жэк Ма дан қизиқари ва фойдали маслахатларни эътиборингизга хавола этишда давом этаман. У Хитойдаги «маданий инқилоб» даврида зиёли саналгани боис бир умр қочқинда яшаган ўрта миёна мусиқачилар оиласида ўсиб улғайди. Аммо машаққатли кечган болалик йиллари унинг орзуларига раҳна солмади ва Жек Ма 100 миллиард долларига тенг баҳоланган йирик бизнесини муваффақиятли йўлга қўя олди.

Унинг гўзал ва ибратли ҳаёт йўли нафақат тадбиркорлар учун, балки оддий ўқувчи ва талабалар учун ҳам қизиқарли. Қуйида бу инсон тадбиркор ва муваффақиятли инсонлар феъл-атворига хос жиҳатлар, уларнинг омадига хос сирлар ҳақида ҳикоя қилади, маслаҳат ва тавсияларини ўртоқлашади. Компания раҳбарининг ходимларидан фарқли жиҳатлари хусусида Жек Ма қуйидагиларни айтади.

Компания раҳбари ўзининг малака ва маҳоратини ҳеч қачон ходимларнинг қобилияти билан таққосламаслиги лозим. Сабаби – ходим ўз устида ишлаши, масъулиятни ҳис қилиш учун унинг профессионал лаёқатини доимо раҳбарникига қараганда устун, деб ҳисоблаш зарур.

Акс ҳолда, кўп ўтмасдан сиз иш учун номуносиб кадрларни танлаганингизга амин бўласиз. Раҳбарнинг компанияни ривожлантиришга оид режаси доимо бир неча йил олдинни кўзлаши шарт. Матонат ва қатъийлик – лидер феъл-атворининг асоси. Боиси, бу хислат оддий ходимларни ортиқча босимсиз бошқаришга имкон яратиб беради.Тақдирнинг кутилмаган зарбаларига дош бериши, қочиб бўлмас муваффақиятсизликлардан омон чиқиши учун йўлбошчи беназир қобилият ва истеъдод эгаси бўлиши зарур.

Шундай экан, узоқни кўра билиш, қатъийлик ва яхши хулқ сардорни бошқалардан ажратиб турадиган жиҳатлардир. Сиёсат билан шуғулланиш ҳаммага ҳам эмас.

Сиёсат ва бизнеснинг бир қозонда қайнаши жуда камёб ҳолат. Модомики, сиёсатга ишқибоз экансиз, унда бизнесни унутинг. Ёки аксинча. Маблағнинг сиёсат билан тўқнашуви гугурт донаси ва динамитнинг учрашувига баробар вазият: бир куни кучли портлашнинг содир бўлиши аниқ.

Замонавий ёшларга жаноб Жек Ма қуйидаги саволларни бермоқда.

Сизнинг фикрингизча, чинакам муваффақиятсизлик нима? Аслида омад учун бошланган курашни бас қилиш бу – ҳақиқий муваффақиятсизлик. Сизнингча, ўзгарувчанлик ёки мослашувчанлик  деганда нимани тушунасиз? Айниқса, омадсизлик туфайли умрнинг оғир вазиятларини бошдан ўтказаётганда ва ҳаётдан норозиликни ҳис қилганингизда ўзгарувчанлик нима эканлигини тушунасиз.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top