Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Сиз ўз ҳаётингизнинг архитекторисиз — уни қандай кўришни хоҳлайсиз?
Олдинги мавқеингиздан, олдинги омадсизликлардан, ўтмишингиздан кечинг. Ёшингиз нечадалигини унутинг. Етмиш ва саксондан ўтган кўпчилик одамлар билишади ва ишонишади: ҳали яхши кунлар олдинда. Бахт ва бойликка ҳар қандай ёшда эришса бўлади. Биз тўлиб-тошириб юбораётган орзулар ўзимиз ўйлагандан-да аслида амалга ошиши осон, бунда ёшни ва мавқеимизнинг аҳамияти йўқ. Агар сиз мукаммал келажакни тасаввурингизга олиб, қарилик чоғингизда ҳам қисқа муддатли мақсадларингизни амалга оширишни бошласангиз, ҳаётингизга аниқлик ва маъно киритган бўласиз. Сизда кўрпадан ҳар куни эрталаб туриб ҳаракат қилишга сабаб бўлади, бу орзуларингизни амалга оширишдир.
Сиз ўз ҳаётингизнинг йўналишини чизиб олдингиз. Сиз олдинни кўра биладиган инсон бўлдингиз. Ҳаётингизни шу тарзда тасаввур қилсангиз бу мукаммал саҳнани тасаввур қилиб, ўз келажагингизни режалаштирасиз, онг остингизда завқли орзуларни вужудга келтирувчи туйғуларни дастурлаган бўласиз. Сиз онг остини шундай образлар билан тўлдирингки, улар чинга айлансин. Сиз чиндан ҳам ўз ҳаётингизнинг архитекторисиз. Сизнинг чизмаларингиз бу сизнинг мақсадларингиз ва сиз кўрган келажак ҳаётингиз ҳақидаги мукаммал саҳна. Сизни узоқ муддатли мақсадларингиз нафақат мукаммал ҳаётингизни кўрсатади, уни қуришингизга ёрдам ҳам беради. Улар кўп ҳолларда танловни камайтиради, яъни баъзи ҳолатларда оғир ёки ёмон ўзбошимчаликдек туюлганларини. Ҳаётдан нима кутаётганингизни билмасангиз, баъзан оддий бўлган кунлик қарорларни қабул қилишга ҳам қийналасиз. Улар сизга кенг маънодаги режадек туюлмайди, унга вақт ва фикрингизни чалғитиб, ҳаракатланишга арзимайдигандек кўринади.
Ҳаётий режа тузиш ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида муваффақиятга яқинлашишимизга бизни руҳлантиради ва мослашишимизга ёрдам беради. Ёддан чиқармаслик керак, келажакка эгилувчан ҳолда яқинлашиш лозим, чунки ҳаёт доимий ўзгарувчанликни талаб қилади. Сизнинг мавқеингиз ва соҳангиз беш-ўн йилдан сўнг сиз кутганчалик бўлмаслиги мумкин, улар сиз ўйлаганингиздан-да яхшиланиб кетади. Онг тўғри дастурланган бўлса, ҳаётингиз ҳар бир босқичда олдингисидан яхшиланиб бораверади. Ҳар куни ҳар қандай муносабатларда яхши ва янада яхши бўлиб бораверамиз. Биз енгайиб, потенциалимиз барча вазиятларда очилиб боради, ишлаб чиққан режаларимиз кучайиб, шижоатга, қатъияликка тўлиб боради.
Биз кўпинча иш устида олдинги режаларимизни, яъни «жуда майда»ларини ташлаб юборамиз. «Мен-образ»имизнинг кенгайиши билан бир қаторда ташқи дунё бўйича муваффақиятларимиз ҳам кенгаяди. Биз тўхтамай олдинга интиламиз, бадавлатликка яқинлашамиз ва, албатта, мақсадимиз айнан шундай бўлсагина.
Ҳозир тиришқоқлик билан келаётган йил учун асосий мақсадингизни режалаштиринг, албатта, эгилувчанликни сақлаб қолинг, чунки кутилмаган вазиятларда имкониятлардан фойдаланиш учун бу керакли нарса. Бу сизга қилаётган ишингизни аниқ кўра олишингизга ва қўйилган мақсадга етишишингизга кўмак бўлади. Тирикчилик ва ҳаёт ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.