3:34

Кредит фондлари

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта бўлган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Бугун фондлар ҳақида гаплашамиз.

Ҳозирда мамлакатимиз худудида кўпгина фондлар ўз фаолиятини кўрсатиб келишмоқда. Улардан бири Марказий Осиё-Америка тадбиркорликни қуллаб-кувватлаш фонди хисобланади. АҚШ ва Ўзбекистон хукумати кумагида тузилган бу фондга анча-мунча ҳуқуқий ва солик имтиёзлари берилган. Бу имтиёзлар унга кичиқ ва ўрта бизнес вакилларига паст фоиз ставкалари буйича кредитлар бериш учун имкон беради.

Фонднинг яна бир узига хос хусусияти, кредитлар беришдан ташқари корхонанинг акциялари мажмуасини сотиб олади ва бевосита инвестициялаш йўли билан тўғридан-тўғри уларни тижорат фаолиятида иштирок этади.

Фонд давлат аппарати таъсиридан бутунлай мустакил тизимидадир. Фондни 2та асосий дастури мавжуд: Тўғридан-тўғри сертификатлаш дастури. Бу дастурга кура, истикболли тижорат корхоналарига, шу жумладан худудга ҳозирги замон технологияларини, молиявий ресурсларни олиб келиши мумкин бўлган бутун дунё инвесторлари иштирок этадиган қўшма корхоналарга улуш билан хатлашиши ва кредитлаш шаклида тўғридан-тўғри инвестициялар берилади.

Алоҳида компания сифатида тузилган лекин, фонд томонидан тўлиқ назорат қилиб туриладиган компания филиали «Кроссроудс» Осиё кредит компанияси кичиқ тадбиркорларга 100 000 АҚШ долларигача кредитлар беради. Биринчи дастур буйича Фонд ўрта хусусий корхоналарга шу жумладан, янги тузиладиганларига улуш билан катнашиш шаклида ҳам, кредитлаш шаклида тўғридан-тўғри сармоялар беради. Улуш билан катнашиш шаклидаги инвестицияни амалга оширишда Фонднинг катнашиш улуши одатда 20% дан 40% гача ташкил қилади. Фонд белгиланган акциядорлик сармоясига кушиладиган минимал бадал 250000 АКШ доллари, максимал бадал 5 000000 АКШ доллари, айрим холатлардагина Фонд ушбу чекловлардан истисно қилиш имкониятларини кўриб чиқиши мумкин.

Фонд орқали кредит беришда кредитлар АКШ долларида ёки бошқа катъий валюталарда берилади. Кредитнинг асосий қисми ва фоизлар буйича вақти-вақти билан тўловларни амалга ошириб туриш мажбурий. Осиё кредит компанияси «Кроссроудз»- бошловчи тадбиркорларга 100000 АКШ долларигача кредит беради. Бажарилиши мажбурий бўлган мақуллаш тадбири ва кредитни узиш дастури махаллий банклар билан ҳамкорликда бажарилади. Махаллий компаниялар томонидан ҳам, ҳалқаро компаниялар томонидан ҳам қилинадиган инвестиция таклифлари — агар лойиха хеч бўлмаганда озгина махаллий улушни уз ичига олса маблағ билан таъминланиши мумкин. Бўлажак инвестиция олувчилар томонидан аризаларни бериш, фонд аризаларни куриб чиқиш ва мақуллашнинг катъий ҳамда батафсил тадбирлар ва мезонлари белгиланган. Азизлар, бордию кичик бизнесга ойид ҳикояларингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг. Бизнесингизни Худо баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top