3:46

Таслим бўлиш ютқазиш деганидир

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Ҳаётда ҳеч нарса қайсарликнинг ўрнини босолмайди. Истеъдод бирон нарса қила олмайди: истеъдодли омадсизларнинг борлиги оддий ҳол.

Генийлик бирон нарса қила олмайди: тан олинмаган генийлар қанча?!

Билим бирон нарса қила майди: олам билимли аҳмоқларга тўла. Фақат тиришқоқлик ва қатъият ҳамма нарсага қодир. Томас Уотсон, IВМ асосчиси, “Ҳеч қандай «муваффақиятнинг сири» йўқ деган эди. Кўпчилик ишбилармон одамлар муваффақиятлари йўлида ҳамма ўрганганларини қизиққан одамлар билан хурсандчилик ила бўлишишлари мумкин. Биз учун катта фойдаси теккан, ютуққа етаклаган қандайдир сирларни эмас, балки муваффақиятга эришиш йўлидаги услубларни, уларга қандай ёндашишни, билимларни ва ҳақиқатларни ушбу дастурларда, сизга етказганимиздан жуда мамнунман. Ҳаётни қандай кўришни хоҳласангиз, ўшандай тасаввур қилинг ва ўшандай ҳаётда яшашга қарор қилинг.

Нима билан шуғулланиш сизга ёқишини аниқланг ва уни ўзингизнинг шиорингизга айлантиринг. Ўша шиорингизга бор қувватингизни, ҳаётий кучингизни бағишланг; қувонч ва қониқишлар ортидан яна кучли қувват вужудга келади. Нимани исташингизни англаб олинг; олдингизга аниқ муддатли юксалишли аниқ мақсад қўйинг, истакларингизни ниятга айлантиринг ва ниятларингизни амалга ошириш учун биринчи қадамни ташланг. Муваффақиятингиз, майли, бурилиш ясасин ва ўз оқими бўйича ҳаракатланиб, вақти келиб юксалсин. Ўз олдингизга келажак учун аниқ мақсадларни қўйинг, шу билан бирга натижаларга ўта боғланиб қолманг.

Олдингизга келажак учун аниқ мақсадларни қўйинг, аммо асл тўлақонли ҳаёт билан яшанг, айни пайтдан роҳатланинг. Тўсиқларни ва ўтмишдаги муваффақият- сизликларни муваффақиятга йўл очувчи сифатида кўринг. Муваффақиятсизлик ҳаётий муваффақият учун билим бўла олади. Қилаётган ишингиз бўйича мутахассис бўлинг. Доим ўз билим ва малакангизни ошириб боринг. Билим олишнинг чеки йўқ.

Бошқалар қийинчиликни кўрадиган жойлардан ёқимли имкониятларни қидириб топинг. Тасаввурингизни ишлатинг. Олам чексиз имкониятларга тўла.

Ўзингиз учун қулай иш оқимини ва интизом услубини қидириб топинг. Қатъиятли бўлинг. Ягона ҳақиқий мағлубият аввалам бор таслим бўлишдир.

Миннатдор бўлинг ва бўлишинг. Даромадингиздан, ҳеч бўлмаса, ўн фоизини эҳсон қилиб туринг, кейинроқ омадингиз чопиб, даромадингиз ошиб кетса, ундан ҳам кўпроғини беринг. Қанча кўп берсангиз, шунча кўп бўлиб қайтади. Бу торти- шилмайдиган ҳақиқат! Сизда кўпчиликка яхшилик қилишга вақт ҳам, имконият ҳам бор. Қандай ҳаётда яшашни истасангиз, ҳозир ўша ҳаётда яшанг. Ўзингизга эслатишдан чарчаманг, ҳар куни ҳар қандай муносабатларда сиз яхши ва янада яхши бўлиб бораверасиз. Айлин Кедди, Шотландиядаги Файндхорн жамиятининг асосчиси бу борада қуйидаги сўзларни айтганди: «Ҳаётйнгизда бирор нарса амалга ошиши учун аввало эҳтирос билан чин дилдан исташингиз, ишонишингиз керак ва онгингизда унинг амалга ошиши тўғрисидаги образни ушлаб туришингиз лозим».

Энди сизда ҳамма керакли «асбоб»лар бор. Улардан фойдаланинг — ҳаммаси ўзингизга боғлиқ. Тирикчилик ва ҳаёт ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top