3:30

Ибодатда Хушёр бўлинглар

MP3

Ақли расо бўлинглар ва ибодат қилишга нисбатан сергак туринглар. (1 Бутрус 4) Салом азизлар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. «Ибодат қилишга нисбатан сергак туриш» нима учун муҳим? Ибодат борасида ўзимизга қандай саволлар берсак яхши бўлади? «Сергак туриш, айниқса эрталабга яқин қийин бўлади»,— дейди илгари қоровул бўлиб ишлаган бир киши. Кечаси ишлайдиганлар бу фикрга қўшилса керак. Бугунги кунда масиҳийлар шунга ўхшаш қийинчиликка дуч келишмоқда, чунки Шайтоннинг ҳукми остидаги дунё узун тунга ўхшайди. Ҳозир эса бу тун ниҳоясига етиб қолган (Рим. 13:12). Айни тонг отай деганда ухлаб қолиш биз учун нақадар хавфли! Биз «ақли расо бўлиб», Муқаддас Китобдаги: «Ибодат қилишга нисбатан сергак туринглар», деган ундовга қулоқ солишимиз зарур (1 Бутр. 4:7). Қайси вақтда яшаётганимизни англаб, ўзимизга шундай саволлар берсак яхши бўлади: «Мен ибодат қилишга нисбатан қанчалик сергакман?

Ибодатнинг ҳар қандай шаклини қўллаяпманми ва доимо ибодат қиляпманми? Бошқалар учун ибодат қилишни одат тусига киритганманми ёки нуқул ўз эҳтиёжу истакларим ҳақида ибодат қиламанми? Нажот топишим учун ибодат қанчалик муҳим аҳамиятга эга?» Ибодатнинг қандай шакллари бор? Эфесликларга ёзган мактубида ҳаворий Павлус ибодатнинг ҳар қандай шаклини эслатиб ўтган (Эфес. 6:18). Ибодат қилаётиб биз кўпинча Худодан эҳтиёжларимизни қондириш ва тўсиқларни енгиб ўтиш учун ёрдам сўраймиз. «Ибодатларни эшитгучи» эса тилакларимизни меҳр ила тинглайди (Заб. 64:3). Аммо биз ибодатнинг ҳар қандай шаклини қўллашга ҳаракат қилишимиз керак. Бунга ҳамду сано, шукрона ва илтижолар киради. Нега ибодатларимизда тез-тез Худога ҳамду сано айтиб туришимиз лозим? Ибодатларимизда Худога ҳамду сано айтиш учун кўпгина сабаблар бор. Масалан, Унинг «қудратли ишлари» ва «тенгсиз буюклиги» ҳақида ўйласак, ҳамду сано айтгимиз келади (Забур 150:1).

Забурнинг 150- саноси Худони 13 маротаба мақташга ундамоқда! Бошқа бир сано ижодкори эса Худога нисбатан чуқур эҳтиром ҳисси билан шундай деб куйлаган: «Сенинг адолатли қоидаларинг туфайли етти марта кунига Сени мадҳ қиламан» (Заб. 118:164). Ҳақиқатан ҳам, Худо ҳамду санога лойиқдир! Шундай экан, биз ҳам ибодатларимизда «етти марта кунига», яъни тез-тез Унга ҳамду сано айтиб туришимиз лозим эмасми? Шукрона — ибодатнинг яна бир муҳим шаклидир. Павлус Филиппи шаҳрида яшаган масиҳийларни шундай деб чорлаган: «Ҳеч нарсадан ташвишланманглар, лекин ибодат ва илтижода тилакларингизни миннатдорчилик билан Худога билдиринглар» (Филип. 4:6).

Охирзамонда, «ношукур» одамлар орасида яшаётган эканмиз, Унга чин дилдан шукроналар айтиш биз учун ҳимоя бўлади (2 Тим. 3:1, 2). Ҳа, бу дунёда ношукурлик руҳи ҳукм сурмоқда. Агар эҳтиёт бўлмасак, бу руҳ бизга ҳам юқиши мумкин. Ибодатда Худога миннатдорчилик билдириш, бизни қаноат ҳосил қилишга ундайди. Натижада биз, «нолийдиган, турмушидан норози» одамларга ўхшаб қолмаймиз (Яҳд. 16). Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top