3:51

Эски ва Янги Аҳд

MP3

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.

“Биз Масиҳ туфайли Худо ҳузурида шундай ишончга сазовормиз. Лекин бунга гўё ўз-ўзимиздан, ўз қобилиятимиз билан муваффақ бўлмаганмиз. Бизнинг қобилиятимиз фақат Худодандир. У бизга Янги Аҳднинг хизматкорлари бўлишдай қобилиятни берди. Бу хизмат эса Қонун ҳарфи асосида эмас, Илоҳий Руҳ асосида содир бўлмоқда. Ҳарф ўлдиради, Руҳ эса ҳаёт бағишлайди.” (2Кор. 3:4-6)

Барчамиз Эски Аҳдга асосан дунёга келамиз, Эски Аҳд эса ўз ўрнида Янги Аҳддан фарқланади ва бу фарқни айнан Масиҳий бўлганимизда билишимиз мумкин. Лекин, Масиҳийга айланиш дегани автоматик равишда Янги Аҳдга асосланиб йўл тутиш дегани эмас. Айнан шунинг сабаби билан, ҳозирда кўпгина Масиҳийларнинг чалкашиб кетганини, имонсизлардан фарқли ўлароқ ҳавотирда эканларини кўзатишингиз мумкин. Улар Масиҳийга айланганларига қарамасдан, Масиҳий бўлишнинг қадриятини ўрганишмаган. Раббимиз Исо Масиҳда мужассам бўлган Янги Аҳд орқали амал қилишни ва ҳаёт кечиришни ўрганмаганлар. Улар ҳалигача кўпроқ Эски Аҳдга таянган ҳолда иш тутишмоқда. Айнан шу сабаб билан уларнинг ҳаётлари чалкаш бўлиб қолган.

Хўш, “Эски Аҳд” деганда мен нимани назарда тутяпман? Павлус Эски Аҳдни Мусо қонунлари билан боғлаган. У бу ҳақда “Тош устига ёзилган ҳарф ўлдиради (2 Кор. 3:6)” демоқда ва ҳоказо. Нима учун Павлус Мусо Қонунини бу билан боғламоқда? Бунинг сабаби эса, Қонунинг бизга берилиши орқали инсонларнинг ҳаёти Одам-атодан васият қилиниб олинганини кўрсатиш эди, бу қонун қойидалар аслида одамни ҳалос этмайди ва гунохкор табиятга эга эканимизни намойиш этади ҳолос. Қонун айнан шуни очиқ-ойдин қилади, бошқа ҳеч нарса қилмайди. Қонун биздан барча қонунларга итоат қилишимизни талаб этади, оҳиратда эса, буни уддасидан чиқа ололмаслигимизга амин бўламиз ҳолос. Бу дунёда ҳеч ким қанча ҳаракат қилмасин ушбу ўнта қонунга итоат қилиб яшай олмаган. Агар бундан шубҳалансангиз, барча кучингизни ва имкониятингизни ишлатган ҳолда Ўнта Амрга асосан йигирма тўрт соат яшаб кўринг. Ушбу йигирма тўрт соатнинг биринчи ўн беш дақиқасидаёқ амрнинг қайсидурини бузишингизга кафолат бераман.

Агар ҳеч бирини бузмасангиз ҳам, оҳиргисини бузасиз. У ҳам бўлса ўзганинг нарсасини ҳавас қилишдир. Бу Қонундир! Бу бизга Одам-атонинг гуноҳкор табиятига эга эканимизни кўрсатиш учун берилгандир. Қонун бошқа нарсага қодир эмас. Янги Аҳдни эса Павлус қуйидаги сўзлар билан ифодалайди: Биздан бирон нарса келмайди, аксинча, ҳамма нарса Худодан келади: Лекин бунга гўё ўз-ўзимиздан, ўз қобилиятимиз билан муваффақ бўлмаганмиз, биздан бирон нарса келмайди. Бизнинг қобилиятимиз фақат Худодандир, ҳамма нарса Худодандир.

Агар буни чиндан ҳам истасак, айнан Худо бизларда ишлаб, шундай ажойиб ҳаётга эга бўлишимизга сабабчи бўлади. Агар бу Янги Аҳд бўладиган бўлса, унда Эски Аҳд ҳақида нима ўйлайсиз? “Ҳамма нарса биздан келади; Худодан бирон нарса келмайди”. Калом ҳақиқатларини юрагингиз варақларига ёзиб қўйишингизни Худодан сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top