3:19

Худонинг элчилари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бизнинг ибодатларимиз Худога кўтарилганидек, Унинг Руҳи ҳам бизга тушади. Баъзан кимдир бизга Худонинг иродасини етказса, бошқа пайтларда юрагимиздан Худо бизни қаерга йўналтираётганини ҳис қиламиз. Бундай воқеалар биз ўйлаганимиздан ҳам кўпроқ бўлади, фақат биз уларга жуда кам эътибор қаратамиз ва Худонинг хабарини эшитмай қоламиз. Фаришталар Худо инсонлар фойдаси учун ишлатадиган сирли мавжудотлардир. Муқаддас Каломда ҳаворий Павлус ўзининг Колосаликларга мактубида бу ҳақида шундай дейди: “Кўринмас Худонинг сурати Масиҳдир, У бутун борлиқнинг тўнғичидир. Худо бутун борлиқни Масиҳ орқали яратган. Еру кўкдаги бор мавжудот, Кўринадиган ва кўринмайдиган ҳар бир нарса, Ғайритабиий кучлар, тахту салтанатлар, Буларнинг ҳаммаси Масиҳ орқали,Унинг Ўзи учун яратилгандир.”

Narrator 2 Ҳаворий Павлус “Худо…кўринадиган ва кўринмайдиган ҳамма нарсани яратган”, деганида фаришталарни ҳам назарда тутган. Бугун фаришталар ҳақида жуда кўп одамлар қизиқсада, камчилик уларнинг чиндан ҳам борлигига ишонади ва улар ҳақида етарлича маълумотга эга. Кўпчилик уларни болалар учун ўйлаб топилган чўпчак деб ҳисоблайди. Каломда ёзилишича, ҳар бир инсоннинг фариштаси унинг ибодатини Худога етказади ва самода Худонинг жамолини кўриб туради. Забур 33 бобда шундай ёзилган: “Бу бечора илтижосин Эгамиз эшитди, Барча уқубатлардан уни қутқарди. Эгамиздан қўрққанларнинг атрофида Эгамизнинг фариштаси қароргоҳ қуриб, Уларга нажот бахш этади.” Каломда яна шундай ёзилган: “Агар ерда биргина гуноҳкор тавба қилса ҳам самода фаришталар хурсандчилик қилишади”, деб ёзилган. Бу оят ҳар бир инсоннинг Худо учун нақадар қадрли эканини кўрсатади.

Narrator 1 Ибронийлар китобида эса фаришталар бизга инсонлар қиёфасида кўриниши ҳақида ёзилган. Кўпчилигимиз, фаришталар ҳимоясида бўламиз, атрофдагилар ҳаётларида рўй берган ғайритабиий ҳодисалар ҳақида сўзлашади. Бир бошланғич синф ўқитувчиси ишдан сўнг машинасида кетаётиб, темир йўл релсларига келиб тўхтаб қолади. Узоқдан келаётган поезднинг овозини эшитиб, ваҳимада машинани қандай ўт олдириш кераклигини ҳам унутиб қўяди. Шу пайтда бир киши ёнига яқинлашиб, “Поезд келяпти.” дейди. Шундагина у ўзига келиб машинани ўт олдириб бу ҳолатдан чиқиб кетади. Чиқиб олгач, ўша одамга рахмат айтиш учун ўгирилганида ҳеч кимни кўрмаган. 19 асрнинг машҳур чўпони Йохан Кристоф ҳаётида жуда кўп маротаба фаришталарнинг ғайри оддий ёрдамларига гувох бўлган. Болалигида катта кўча бўйлаб югуриб ўйнаб юриб, ҳўкизга қўшилган, юк ортилган арава тагига йиқилади.

Narrator 2 Арава унинг кўкрагидан босиб ўтиб кетди. Аммо болакай тезда ўрнидан туриб, уст-бошини қоқиб, атрофдагиларга: “Аравани кўтарган одамни кўрдингларми?”, дейди. Кўпчилик учун, бу воқеалар эртакдек туюлиши мумкин, аммо имонли учун бу – Худо ваъдасининг бажо келишидир. Худо шундай дейди: “Агар Эгамизни паноҳинг қилсанг, Бошингга бирон бахтсизлик келмас. Худойи Таолони қўрғонинг қилсанг, Бирон фалокат чодирингга йўламас. У сен тўғрингда фаришталарига амр беради, Фаришталар ҳамма йўлларингни қўриқлайди. Оёғинг тошга қоқилиб кетмасин, дея. Фаришталар қўлларида сени кўтариб боради.” Фаришталар бизнинг ҳимоямиз учун қўйилган қўриқчи руҳлардир. Мана шундан биз Худонинг бизни қанчалик севишини билиб олишимиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top