Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.
Павлуснинг Филиппиликларга йўллаган мактубининг иккинчи бобининг ўн учинчи оятида гўзал ваъда берилган, “Худонинг Ўзи сизларнинг вужудингизда амал қилади.” Бу ерда Павлус ”амал қилиш” деганида жаннатга боришни назарда тутмаяпти, аксинча, бу ерда сизни ўраб олган муаммолар ечими ҳақида гапирмоқда. Худони қониқтирадиган иш эса фақат Унинг Ўзи қилган ишлардир. Одамнинг Худо иштирокисиз қилган ишлари Худони ҳеч қачон қониқтирмайди. Худосиз қилинган ишлар дойим йўққа чиқади, кўп холларда бефойда бўлади.
Худонинг қониқтирадиган ягона нарса бу мукаммалликдир, ва мукаммал иш қиладиган ягона шаҳс ҳам айнан Худонинг ўзидир. Шунинг учун ҳам, Худони қониқтирадиган ягона ҳаёт бу имон билан кечирилган ҳаётдир. Имон билан кечирилган ҳаёт эса, Худо ичингизда иш олиб борган ҳаётдир. Имон айнан шундан иборат. Шунинг учун Ибронийларга мактубда “Ишонмасдан эса Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ (Ибр. 11:6)” дейилган. Ва шунинг учун, Худонинг Ўзи бизга Уни қониқтирадиган ягона ҳаёт Унинг Ўзи иш олиб борган ҳаёт демоқда. Бу эса Янги Аҳддир. Ҳаворий Павлус, масиҳийлик ҳаётида таҳминан ўн йил давомида бу ҳақда билмагани менга катта ёрдам берди.
Дамашқ йўлида имонга кирганида Павлус ҳаммамиз қиладиган ҳатони бошидан кечиради. Исо Масиҳ ҳақида озгина маълумотга эга бўлиб, ўз донолигига, ақлига, ўтмишига ва таълимотига ишониб Павлус дунёни имонга келтиришга киришади. У ҳам барча керак нарсага эгаман деб ўйлаган. Филиппиликларга йўлланган мактубнинг учинчи бобида Павлус таъсирчан оятларни айтган, “Диний ғайрат десангиз, Исо умматини таъқиб қилдим. Қонун талаб қилган солиҳлик десангиз, бегуноҳ эдим. Қолаверса, мен ўз фазилатларимга ҳам ишонишим мумкин. Агар бошқа кимса: мен ўз фазилатларимга ишонаман, деса, ундан ҳам кўпроқ мен ишонаман. Мен саккиз кунлигимда суннат бўлганман.
Мен Исроил халқининг Бенямин қабиласидан, иброний наслидан бир яҳудийман. Таврот Қонунига мансублик десангиз, фарзий мазҳабида эдим”(Ибр. 3:4-6). Буларнинг ҳаммаси Павлус учун муҳим бўлган. Шунда ҳам, масиҳийга айланганида у худди шу нарсаларга ишониб келган. Дамашқдаги фаолиятида ҳам, бирон бир инсон имонга келгани ҳақида айтилмаган. Бунинг ўрнига одамлар унга қарши чиқишни бошлайди. Шунда Павлус саватнинг ичида девор устидан ҳудди жиноятчи каби қочишга мажбур бўлади. Кейин у Қуддусга келгани ҳақида бизга маълум қилади. Ўша ерда ҳам, у худди шундай иш тутади. У юнон тилида гапирувчи яҳудийлар орасида юриб Исони Масиҳ эканига уларни ишонтиришга уринади. Бу унинг ҳаракатлари эди. Бунинг мақсадига етиш учун, яъни уларни имонга келтириш учун ҳамма нарсага эга эканига у жуда ишонар эди. Лекин шунга қарамасдан, Қуддусда ҳам худди шу тарзда унга қарши чиқишди. Сўнг, афсусланган ва умидини йўқотган Павлус маъбадга кириб ибодат қилади. Раббимиз Исо Масиҳ унга зоҳир бўлиб, ”Қани, тезроқ Қуддусдан чиқиб кет, чунки бу ерда Мен учун берган гувоҳлигингни қабул этмайдилар!(Ҳаворйилар 22:18)” деди. Павлус бунга жавоби қандай бўлди? Бу ҳақда кейинги дастуримизда гаплашамиз. Калом ҳақиқатларини юрагингиз варақларига ёзиб қўйишингизни Худодан сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.