Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Яқинда бир биродарнинг кучли иштиёқ билан, “Худонинг овозини эшитишни истайман”, деганини эшитдим. Бу мени жуда таъсирлантирди. Албатта атрофимизда Худонинг овозини, ҳаёт йўлларида Унинг йўналишини кўрсатишини истайдиган одамлар талайгина. Ўтган сафар айнан шу мавзуда сизга ёрдам беришга бўлган ҳаракатимизни бошлаганмиз. Бундай кучли истак билан ёнаётган одамларга бир нечта маслаҳатлармиз бор. Диққат билан тингланг. Худованд Каломи Унинг овозини эшитишимиз учун энг бирингчи дастак. Иккинчиси, Масиҳ билан чуқур муносабатда бўлиш. Масиҳнинг ўгитларини ўрганиш. Масиҳ хочга михланишидан олдин, шогирдларини йиғиб, У кетганидан кейин нималар содир бўлиши ҳақида айтиб берган эди. У Ўзи кетгач, юпатувчи ёрдамчи юборишга ваъда қилган. “Мен Отага мурожаат қиламан ва У сизлар билан то абад қоладиган бошқа Ҳомийни юборади.”
Narrator 2 Кўпчилик Худонинг режасидан бехабар инсонлар, бу оятдан Худо бирорта одамни юборади, деб тушунган. Аммо Каломда бу ҳақда аниқ қилиб, бу Хомий Руҳ эканини айтади. Эшитинг. “Бу Ҳомий — Ҳақиқат Руҳидир. Бу дунёга тегишли бўлганлар Уни қабул қила олмайдилар, чунки Уни на кўришади, на билишади. Сизлар эса Уни биласизлар, чунки У сизлар билан яшамоқда, У ичингизда бўлади.” Муқаддас Рух орқали биз Худонинг овозини эшитамиз. Демак, ичимизда яшаётган Муқаддас Рух орқали ҳам Худонинг овозини эшита олар эканмиз. Каломда шундай ёзилган, “Отам Менинг номимдан юборадиган Ҳомий, яъни Муқаддас Руҳ сизларга ҳаммасини ўргатади. Мен сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга туширади.” Ҳаворийлар китобининг 2 бобида Ҳосил байрами куни содир бўлган бир воқеа ҳақида ёзилган. 3 оятда Исо Масиҳ шогирдларининг ҳаммаси Муқаддас Руҳга тўлгани ҳақида айтилади.
Narrator 1 Демак, Исо Масиҳ айтган Хомий ва маслаҳатчи инсон қиёфасида эмас, руҳ шаклида тушган. Бугун худди шундай Рух бизнинг ҳам ичимизда бўлиши мумкин. У сизга Худонинг айтганларини эслатади. Ҳар куни Худованддан сизни Муқаддас Рухга тўлдиришини сўранг. Шунда У сизнинг юрагингизни Ўзининг овозини эшитишингизга тайёрлайди. Муқаддас Рух эса ичингизда сокин овозда Худо айтганларини эслатади ва ҳаётингизда Худованд қўйган имкониятларни таниб олишингизга ёрдам беради. Бизда Худонинг овзини эшитишимиз учун Муқаддас Калом, Исо Масиҳ, Муқаддас Рух, ибодат ва эшитишимизга ёрдам берадиган юракларимиз бор. Ваҳий китобида Худованд шундай дейди, “Мана, Мен эшик олдида туриб, тақиллатяпман. Ким овозимни эшитиб эшикни очса, Мен ўшанинг олдига кираман. Мен у билан ва у Мен билан овқатни баҳам кўрамиз.” Худованд ҳеч қачон сизни мажбурлаб Ўзига бўйсундирмайди.
Narrator 2 У сабр билан Унга, Унинг чақириғига жавоб беришингизни кутади. Баъзида Худонинг овозини эшитиш учун руҳий қулоқларимиз дунёнинг кирларига, яъни ташвишларига тўлган бўлади. Унинг овозини аниқ эшитишимиз учун дунёни ва унинг ташвишларини бир четга суриб қўйиб, диққат билан Худони эшитишни ўрганишимиз керак. Ахир биров билан гаплашганингизда унинг жавобини диққат билан эшитасиз-ку, тўғрими? Агар диққат қилмасангиз, унинг нима дегани қулоғингизга кирмайди. Худо билан муносабатда ҳам шундай. Агар Уни диққат билан ибодатда ва кун давомида тингламасангиз, Унинг сизга нима деётганини эшита олмайсиз. Энди Худонинг овозини қандай эшитиб келганингизни аниқлаб олгандирсиз? Худони қандай эшитишни машқ қилиш ҳақида аллақачон режа ҳам қилиб қўйган бўлсангиз, эҳтимол. Худонинг ҳақиқий фарзанди Отасининг овозини эшитишга астойдил ҳаракат қилади. Қадрдон тингловчи, бизни www.dilkashradio.com сайтимиз орқали эзгу ниятларимиздан баҳраманд бўлинг.