Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Намуна бўлиш бу ҳаётдаги асосий нарса эмас, бу ягона нарса. Бу гап орқали, машҳур тиббиёт миссионери ва кўплаб китоблар муаллифи Алберт Швейтзер намуна бўлишнинг аҳамияти ва қудратини аниқ тасвирлаб берган. Атрофимиздаги қанчамиз ҳаётимизда кўрган ва учратган қайсидир имонли, чўпон ёки оқсоқолларнинг ҳаётидан таъсирланганмиз. Агар мен содиқ чўпон деб айтсам, ҳаёлингизга ким келади? Ёки содиқ масиҳий десам, кимни ўйлайсиз? Швейтзернинг сўзлари муболаға, аммо садоқатли ҳаёт кўпгина нарсаларни ўз ичига олади. Устозлик ва шогирдни тарбиялаш сўзлари янги киритилган фикрдек туюлиши мумкин, аммо бундай эмас. Бу нарса Худо бизни яратган пайтида ҳам Унинг режасида бўлган. У одамларни Ўз суратида яратди. Биз Ундан ўрганамиз ва Унинг характерига ўхшаш бўлиб борамиз.
Масиҳнинг ерда инсон қиёфасида пайдо бўлиши орқали Худо биз Уни тушунишимизни ва Унга тегишли бўлишимиз кераклигини кўрсатди.
Narrator 2 Ҳаворий Павлус айтганидек, “Масиҳ сиз учун…намуна бўлди. Унга тақлид қилинглар.” Биз ҳам ҳудди Масиҳдек мана шу намунага эргашиш хизматида иштирок этишимиз керак. Худо бизни оила ичида, бошқа одамлар орасида дунёга келиб, шаклланадиган ва вояга етадиган қилиб яратган. Биз ўз-ўзимиздан катта бўлиб пайдо бўлиб қолмаганмиз. Оиламиздаги севувчи ота-оналаримизнинг борлиги бу Худо режасининг бир қисми. Бу Худо шу гуноҳкор дунёда Ўзини кўрсатиш йўли ҳамдир. Эски Ахдга қарасангиз, Худованд Иброҳим ва унинг авлодини дунёдаги муқаддас, махсус танланган ва бошқалардан фарқланадиган халқ бўлишга чақиради. Худо характерини акс эттирган, Унинг истакларини ва қадриятларини кўрсатадиган жамиятни дунё кўриши учун улар махсус халқ бўлиши керак эди. Худо Левийлар китобида, Ўз халқига шундай деган, “Муқаддас бўлинглар, зеро Мен Эгангиз Худо муқаддасман”, деганида шунчаки айнан бир шахсга қаратиб айтмаган.
Narrator 1 У бутун бир халққа тегишли эди. Худонинг Ўз халқига берган қонунларига қарасангиз ҳам улар асосан муносабатларга, тенглик, адолат ва ижтимоий муносабатларга доир эди. У қонунларида Ўз халқи кам сонли миллатларга нисбатан, адашганларга ва маъжусийлар, ёшларга ғамхўрлик қилишни буюради. Худонинг халқи Унинг қандайлигини билиб олиб, Ундан ўрнак олган ҳолда, ўзлари ишонадиган Худо қандайлигини бу дунёдаги бошқа одамларга кўрсатиши керак. Аммо бундай бўлмаса-чи? Худонинг халқи Унинг қонунларига амал қилмай ўз билганларича яшашда давом этса, нима бўлади? Унда Худованд нима деганини кўринг. “Мен сизларни хонавайрон қиламан. Ён–атрофда яшовчи халқлар ҳамда ўтган–кетган одамлар сизларни мазах қиладилар. Мен сизларни қаҳру ғазаб билан ҳукм қилганимда, жаҳл устида қаттиқ жазолаганимда, атрофдаги халқлар даҳшатга тушадилар. Улар бундан сабоқ оладилар, сизларни эса мазах қилиб, устингиздан куладилар.”
Narrator 2 Худованд Хизқиёл китобида халқига кўрган чорасини кўп марта такрорлаган. Бунинг ҳаммасини Худованд атрофдаги халқлар У ҳақида тўғри билиб олишлари учун қилди. Юҳанно китобида ҳам бу ҳақида ёзилган. Унда, дунё биз Унинг шогирдлари эканлигимизни бир-биримизга нисбатан бўлган Масиҳникига ўхшаш севгимиз орқали билиб олади, дейилган. Ҳаворий Павлус эса, Эфес жамоатидагиларга, “Бир вақтлар зулматга тўла эдингиз, энди эса Раббимиз Исога тегишли бўлганингиз учун нурга тўлдингиз. Шундай экан нурга тўла инсонлар каби яшанглар”, деб ёзган. Худонинг ҳақиқатини намоён этиб туришимиз керак. Аслида Худованд бизни мана шунинг учун танлаган.