2:47

Башоратлар 03

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азиз биродарларимиз билан соғ саломат учрашиб турганимиз учун Худовандга миннадормиз. Муқаддас Руҳ сизга берадиган кучга эга бўлиш мақсадини тушунишга Муқаддас Руҳга чўмдирилиш ҳақида Муқаддас Китоб нима дейишини тасдиқлаш Имонлилар ҳаётида Муқаддас Руҳ Ўзининг иштирокини кўрсатувчи аломатларини номлашга ёрдам беради.

Сиз сўраяпсиз: «Биринчи шогирдлар эга бўлган кучни биз олишимиз мумкинми? Мен айтаяпман: «Ҳа!», чунки мен худди улар каби ўзимни номуносиб ва муҳтож деб ҳисоблайман.

Мен бизнинг бугун Янги Аҳд давридагидан афзалроқ воизчиларимиз бор деб ўйламайман, балки улар кучга муҳтож бўлган эдилар. «Биз чўмдирилишни бугун олишимиз мумкинми?» -деб сўраманг.

Усиз биз ҳеч қандай фойда келтирмаймиз. Муқаддас Руҳсиз масиҳийлик ғаройиб шаклдаги чиғаноқ каби, аммо жонсиз ва ўликдир. Фақат Худо Муқаддас Руҳ билан алангани ёндирувчи учқун бериши мумкин.

Агар мен кучга муҳтож бўлсам, наҳотки Худо уни ушлаб туради, ваҳоланки мен Унинг шартларига муносиб бўлсам? Муқаддас Китоб мен очиқ кўнгил билан уларни қабул этиб Худога яқинлашишим учун керак бўлган ваъдалар ва хабарларга тўладир.

Худо ўша ваъдаларни тўхтатиб қўяди деган Муқаддас Китобда бирорта жой йўқ. Масиҳ биз учун бу инъомга баҳосини тўлаган. Бу тўлиқ Инжилни жамлаштирадиган қисми.

Шундай олдиндан белгиланган ва Янги Аҳдда бошқа ҳеч нима назарда тутилмайди. Масиҳ, унинг издошлари учун агар У кетсаю, Муқаддас Руҳ уларга келса яхшироқ бўлишини айтган.

Мана қанчалик имонлилар учун Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш муҳим. Охир замонгача бу барча имонлилар учун ваъдадир. Электр қуввати қандай кенг кўламда қўлланаётганини ўйлаб кўрсангиз.

Одамлар унинг билан ўзларини шаҳарларини ёритади, таом тайёрлайди, уйларни иситади; электр қувватисиз фабрикалар ва ҳар турдаги машиналар ишлай олмайди. Одамзод электр қувватидан фойдаланишни ўрганди.

У бажариб бўлмайдиганига ҳам ўрганди ойгача учиб борди. Муқаддас Руҳ сизни электр қувватидан анча каттароқ кучга тўлдирмоқчи. Усиз ҳеч нима қилиб бўлмайди, аммо сиз ундан фойдаланишни ўрганишингиз керак. Агар сиз кучдан тўғри фойдалансангиз, бу Худога шуҳрат келтиради ва сизнинг ҳаётингизда марҳаматлар бўлади. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top