3:59

Бахтли Никоҳ

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Турмуш қуриш арафасида турган ёшларни ёки фарзандларини оилавий ҳаётга тайёрлаётган ота-оналарни уларнинг келажакдаги оилавий ҳаёти ташвишга солади. Кўпчилик бахтли ва ширин ҳаёт кечириш фақатгина эртакларда ва киноларда бўлади, деб хисоблашади. Аммо реал ҳаётда ҳам узоқ ва бахтли яшашнинг иложиси бор. Бундай даражага албатта икки кун ёки икки ой давомида эришиб бўлмайди. Бунинг учун иккала тарафдан ҳам тўғри қарорлар қабул қилиш ва доимий ҳаракат талаб қилинади. Фақат ўз-ўзидан кириб келадиган қувончли кунни кутиб ўтирмаслик керак. Бахтни кундалик равишда оддий нарсалар ва ақлли муносабатлардан ҳам топса бўлади. Бахтни ортга сурманг — Биз кўпинча оилавий бахт янги уй ёки машина сотиб олиш, яхши ишга кириш ёки қўшимча таълим олиш орқали кириб келади, деб ўйлаймиз.  Бу эса нотўғри. Айни дамда сизда бор нарсалар билан ҳам бахтли бўлишнинг иложиси бор. 

Narrator 2 Шукур қилинг ва бу ҳақда турмуш ўртоғингизга кўпроқ гапиринг — Шукур қилиш бахт келтиради. Энг оддий нарсалардан ҳам шукур қилиш учун сабаб топинг.  Асосийси, бу ҳақда гапиришни унутманг. “Раҳмат” деган сеҳрли сўз ҳақиқатдан ҳам мўъжиза яратади ва бу сўздан тез-тез фойдаланиш керак. “Мен учун қилаётган ишларинг учун раҳмат”, “Жўмракни тузатиб берганингиз учун раҳмат”, “Ёқимли бўлганинг учун раҳмат”, “Мазали овқат учун раҳмат” — буларни айтиш учун сабаб қидиринг ва сиз уни албатта топасиз.  Бир-бирингизга ишонинг — Рашк туфайли азобланаётган никоҳ узоққа бормайди. Турмуш ўртоғингизга ишонинг ва унинг ишончини йўқотмасликка ҳаракат қилинг. Жанжаллардан қочинг — Арзимаган нарсалар учун жанжал қилиш никоҳни пароканда қилади. Жанжал яқинлашаётганини сезсангиз – ўзингизни босинг, бошқа нарсалар билан чалғишга ҳаракат қилинг.

Narrator 1 Ҳис-туйғуларингиз бироз тинчлангач эса хотиржам гаплашишингиз мумкин. Ўз севгингизни жисмоний равишда намоён қилинг — Бир-бирингизга тегининг, қучоқлашинг, қўл ушлашиб юринг. Соғлом жинсий муносабатлар жудаям муҳим, аммо фақат шу нарсалар билан овора бўлиб қолиш ҳам керак эмас. Ҳамма нарсанинг меъёрда бўлгани маъқул. Акс ҳолда бу нарса романтик севгини ва яширин яқинликдаги табиий гўзалликни бузади.  Молиявий масалада софдил бўлинг -Тушунмовчилик бўлса оилавий бахт бўлмайди, айниқса, бу пул билан боғлиқ бўлса.  Бир-бирингизни мақтанг — Севимли инсонингизнинг табассуми, ҳислати, овози, кўзлари, сочлари қанчалик ёқиши ҳақида гапиринг. Сиз уни фарзандингиз учун ажойиб ота (она) сифатида қадрлашингизни билдиринг. Севимли инсонингиз сизни қойил қолдираётганлигини билиши керак. Бир-бирингизни ҳайратда қолдиринг — Бирор-бир кутилмаган иш қилинг.

Narrator 2 Масалан, кийимининг чўнтагида хат қолдиринг, уни ишдан кутиб олаётганингизда гул беринг, кичкина совғалар қилинг, кутилмаган романтик кечки овқат уюштиринг ва севгингизни изҳор қилиб СМС юборинг. Бир-бирингизни қўллаб-қувватланг — Шахсий ва профессионал лойиҳаларда, касал бўлган дамларда, оғир кунларда бир-бирингизни қўллаб-қувватланг. Қийинчиликларни енгиш учун ёрдам беринг. Никоҳ узоқ муддатга саёҳатга чиққан нимжон ва синувчан қайиққа ўхшайди, агар биринчи йўловчи уни силкитадиган бўлса, иккинчи йўловчи уни ағдармасдан сузиши учун ҳаракат қилиши керак, акс ҳолда, уларнинг иккиси ҳам чўкиб кетиши мумкин. Бир тарафга қараб ҳаракат қилинг  — Агар эр-хотиннинг дунёқараши, қадриятлари, қизиқишлари ва мақсадлари  бир хил бўлса никоҳда бахт бўлиши мумкин. Ғамхўрлик қилиш  — оилавий бахтдаги энг муҳим муваффақиятлардан биридир. Худбинликни бир четга суриб, ўзингизга қандай қарасангиз жуфтингизга ҳам шундай ғамхўрлик қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top