Салом азизлар. Шогирт ортириш мавзусига хуш келибсиз. Ривожланиш — таълим–тарбия демакдир. Айримларингиз: “Биз шогирд орттириш ҳақига гаплашаётган эдик–ку, таълим–тарбиянинг бунга нима алоқаси бор?” деб айтишингиз мумкин. Ҳа, биз шогирд орттириш ҳақида гаплашаётган эдик, аммо масиҳийларнинг ҳаётида шогирд орттириш билан таълим–тарбия чамбарчас боғлиқ, биз яшаган жамиятимизда эса бундай эмас. Келинглар, сизларга бир мисол келтирай.
Бир йигит денгиз флотига ҳарбий хизматга бормоқчи бўлди. У хизматга ёзилганда, уни военкоматда мулойим бир офицер кутиб олиб, унга хизмат қилишнинг афзалликларини батафсил тушунтириб берди. Йигит шартномага қўл қўйиб, кемага етиб боргандан кейин уни сержант кутиб олди. Бу сержант дунёдаги энг ёмон, зулмкор одам эди. Йигит ўша заҳоти: “Нима қилиб қўйдим?!” деб ўйлайди.
Аммо кеч эди, энди ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмасди. Сержантни военкоматдаги офицер умуман қизиқтирмасди, сержант уни ҳатто танимас ҳам эди. Йигитни хизматга олган ва унга таълим–тарбия берган одамлар бошқа–бошқа эдилар. Масиҳийлар орасида эса бундай эмас. Муқаддас Китобга кўра, Масиҳнинг армиясига қўшилган ҳамма аскарлар кўнгилли хизматчилардир. Улар шартнома билан боғлиқ эмаслар ва хоҳлаган пайтларида кетишлари мумкин. Масиҳнинг армияси сафига қўшилган ҳар бир шогирд таълим–тарбия олишни бошлайди. Шогирдларимиз, уларнинг манфаатини кўзлаётганимизни ва уларни ҳар томонлама ривожлантирмоқчи эканимизни улар билишлари керак. Таълим–тарбия тушунчасини соддалаштириш учун, мен уни уч қисмга бўлдим: таълим бериш, амалда ўргатиш ва шакллантириш.
Таълим бериш деганда, билим бериш назарда тутилган. Ўргатиш деганда, олган билимни амалда қўллашни ўргатиш назарда тутилган. Шакллантириш деганда эса, феъл–атворни шакллантириш назарда тутилган. Ҳар бир шогирд бу уч йўналишда ривожланиши керак. Мисол учун, биз шогирдга Хушхабар айтишни ўргатмоқчимиз, дейлик. Биз ўтириб, унга Хушхабар айтишнинг турли усулларини кўрсатишимиз мумкин. У одамларга Масиҳ ҳақида гапиришни ўрганади. Хушхабардаги турли мавзуларга оид калит оятларни ёдлайди. У ҳатто, Хушхабар айтишда қўл келадиган мисолларни ҳам ўрганиб олиши мумкин. Аммо бу билимлар Хушхабар айтиш учун етарли бўлармикан? Йўқ, чунки у тажрибада бу билимларни қўллаб кўрмаган, ҳеч кимга Масиҳ ҳақида гапирмаган. Энди биз шогирдга олган билимларини амалда қўллашни ўргатишимиз керак. Биз биргаликда Хушхабар айтишга чиқамиз, икковимиз ҳам ҳаяжонланамиз. У мендан ҳам кўпроқ ҳаяжонда, шунинг учун Хушхабар айтишни мен бошлайман, деб келишиб олганмиз.
У фақат кузатиб туриши керак. У бир неча марта Хушхабар айтишимни кузатгандан кейин, мен уни ҳам суҳбатга тортаман. У Хушхабар айтишга анча кўникиб, тажриба орттиргандан кейин, суҳбатнинг асосий қисмини ўзи олиб борадиган бўлади. Бора–бора у Хушхабарни бошдан охиригача ўзи айтадиган бўлади, мен эса кузатаман. У Хушхабарни мендан ҳам яхшироқ айтишни ўрганиб олган бўлиши ҳам мумкин. Мана энди, унга Хушхабар айтишни ўргатиб бўлдим, деб айтсак бўладими? Йўқ, асло. Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.