2:34

Исо Масиҳ 03

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, Муқаддас Китоб ёзиб қолдирилган тарихий давр Носиралик Исонинг тарихини ҳам ўз ичига олади. Муқаддас Китобдаги бошқа тарихий шахслар каби Исо шахси ҳам Муқаддас Китобдаги нажот тарихининг бир қисмидир.

Шунга қарамай, У мана шу нажот тарихида ўзига хос, алоҳида ўринга эга. Муқаддас Китоб тарихи ўз мақсади ва маъносига Исо Масиҳда эришди, биз буни аллақачон билиб олганмиз.

Шу сабабли биз, бутун Муқаддас Китоб, ҳатто Эски Аҳд ҳам Худонинг Масиҳ ҳақидаги гувоҳлиги деб айта оламиз. Худонинг Каломи бўлган Исо Масиҳ илоҳий-инсоний табиатга эгалигини биз олдинроқ айтиб ўтган эдик.

Шундай экан, Муқаддас Китоб ҳам илоҳий-инсоний Калом эканлигини билиб олганимизда таажжубланмаслигимиз керак. Эски Аҳддаги пайғамбарлар Каломи илоҳий-инсоний Калом бўлган, инсон қиёфасига кирган Исо Масиҳда бажо бўлиб, Унда ўз маъносига эга бўлди.

Лекин илоҳий Каломга гувоҳлик берган пайғамбарларнинг ўзлари инсон эдилар. Улар Худонинг номидан, худди Худонинг Ўзи гапираётгани каби башорат қилишган.

Демак, Муқаддас Китоб – Худонинг Каломига пайғамбарлар ва Исо Масиҳ орқали берилган гувоҳликдир. Бундан Муқаддас Китоб Худонинг Каломи, деган хулоса келиб чиқади.

Лекин бу Калом инсонлар орқали уларнинг тарихий даври ва маданияти ичида берилган. Худо Исонинг инсоний табиатини тўхтатмагани каби, Муқаддас Китобни ёзиб қолдирган пайғамбарларнинг инсоний табиатини ҳам тўхтатган эмас.

Шу туфайли, Муқаддас Китобда уларни ёзиб қолдирган муаллифларнинг ҳам муҳри мавжуд. Уларнинг тили, фикрлаш тарзи, адабий услуби ва шакли, ҳамда уларнинг маданияти Каломни етказиб бериш усулига ўз таъсирини ўтказган.

Исонинг инсон қиёфасига кириши, Муқаддас Руҳ фаолияти орқали бокира қиз Марямда ҳомила ҳосил қилиш билан бўлган эди. Шу тарзда, Худо инсониятнинг гуноҳ билан табиий алоқасини бузиб, Исода нажот фаолияти учун зарур бўлган мукаммал инсонни ҳосил қилди.

Худди шундай, Худо Муқаддас Руҳи орқали Муқаддас Китоб ёзувчиларига илҳом бериб, Худо Каломини ёзиб қолдириш хатосиз бўлиши ва Худонинг ҳақиқати аниқ изҳор қилинишини таъминлади.

Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top