3:49

Худони севасизми?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Сизга бугун бир савол билан мурожаат қилиш баробарида, юрагингиз тубидаги Худога бўлган муносабатни ҳам аниқлаштириб олишингизга ёрдам беришни мақсад қилиб олдик. Хуллас, саволим шундай, “Сиз Худони севасизми ёки ёқтирасизми?” Бу қандай савол, деётган бўлсангиз ажаб эмас. Мен бир неча йиллар аввал худди шу саволдан сўнг Худони шунчаки ёқтиришимни тушуниб етганман. Аммо шу нарса менга Худо айтган ҳақиқий ва асл севги қандай бўлишини тушунишимга ёрдам берди. Биламизки, Муқаддас Калом бу севгининг қандайлиги ҳақида аниқ айтган. Исо Масиҳ шундай деган эди, “Агар Мени севсангизлар амрларимга амал қилинглар.” Кўряпсизми, агар қандайдир итоатсизлик қилсак, Ундан ниманидир яширсак ва Унга ниманидир бермасак, бу бизнинг муносабатимизга тўсқинлик қилади ва фақат шугина эмас, бу бизнинг Худони севмаслигимизни ҳам кўрсатади.

Narrator 2 Чунки Каломда У, “Агар Мени севсангизлар, амрларимга амал қилинглар”, деб айтган. Сиз билан биз бу оятни қандайдир қилиб талқин қилишимиз мумкин, аммо бу оят бошқача талқин қилинмайди. У Каломда айтганидек, “Мени севсангизлар амрларимга амал қилинглар”, деган маънони англатади. “Агар мен гуноҳ қилиб қўйсам, Уни севмаган бўламанми?”, деган савол туғилади. Ҳа, айнан ўша пайтда Уни севмаган бўласиз. Унга қарши гуноҳ қилсангиз, демак Уни севмайсиз. Агар сиз турмуш қурган бўлсангиз ёки кимнидир севсангиз, юрагингизни унга очасиз, мана шу ҳақиқий, яқин муносабат. Нега унга юрагингизни очасиз? Чунки ўша одам сизни борингизча, қанчалик яхши ва ёмон сифатларингиз борлигига қарамай севади ва сизнинг юрагингизни билади. Ҳақиқий яқин муносабат бу ажойиб шартсиз севги муносабатидир. Айнан мана шу нарса икки кишининг бирга яшаб, турли қийинчиликлардан, вазиятлар ва ҳолатлардан ўтишига ёрдам беради ва шу нарса орқали нима бўлишидан қатъий назар бир бирини севишда давом этади.

Narrator 1 Мана шу ҳақиқий яқин муносабат, чунки бу шунчаки кўриш, ҳис қилиш ёки тегиниш ҳиссидан ҳам чуқурроқ. Сизда ҳам Худога нисбатан очлик ва чанқоқлик ҳиссини берадиган шундай муносабат борми? У ҳақида кўпроқ билишни қаттиқ истайсизми? Ё бўлмаса, Якшанба кунлари жамоатга бориш, Эски Аҳддан бир нечта ҳикояларни билиш ва баъзи маталларни билиш билан чекланасизми? Ҳаворий Павлус айтган баъзи нарсаларни билиш бу ҳали яқин муносабат эмас. Яқинлик шундай нарсаки, буларнинг ҳаммаси менга яна ҳам кўпроқ очлик ва чанқоқликни беради. Мен ҳеч ҳам Унга тўймайман. Мен қанчалик Ундан қониқиш ҳиссини туйсам, шунчалик қониқмаслик пайдо бўлади. Ҳақиқат шуки, мен Уни кўпроқ ва яхшироқ билишни истайман. Мен уни чуқурроқ билишни истайман. Яқин муносабат мана шундай бўлади. Агар кимнидир чин дилдан севсангиз уни билишни истайсиз.

Narrator 2 Кун келиб танангиз қарийди. Шунинг учун агар сиз фақат ташқи гўзалликни севсангиз, бу севги узоққа бормайди. Кўп одамлар худдди шундай севади, чунки атрофга қарасангиз, айрилиқлар, ажрашишлар, жанжаллар, норозиликлар бўлаётганини кўрасиз. Улардан кимдир ҳақиқий яқин муносабат қандай бўлишини ҳали билгани йўқ. Яқинлик бу бирга яшаш жараёнида учрайдиган кўп нарсаларни енгиб ўтишга ёрдам беради. Агар ҳақиқий яқинлик нимадан иборатлиги ҳақида ўйласам, Каломда ёзилгани ҳамда унинг очиқ ва мусаффо бўлиши кераклиги ёдимга тушади. Чунки ёнингиздаги яқинингиздан сир яширсангиз, у билан яқин муносабат қилолмайсиз.Сиз Худога ибодат қилиб, У билан гаплашганингизда юрагингизни тўлиқ очасизми? Бу ҳақида жиддий ўйлаб кўринг. Юрагингизга қаранг-чи, Худони севасизми ёки Уни шунчаки ёқтирасизми?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top