MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио орқали учрашиб турганимиздан хурсандмиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Охирги пайтларда кўплаб одамлар охирзамон билан қизиқиб боряптилар. Бироқ бу савол нафақат бугунги кунда яшаётган одамларни, балки ўша пайтда яшаган инсонларни ҳам қизиқтирган. Бу саволларга жавобни эса биз фақат Муқаддас китобда топишимиз мумкин. Бунинг учун Матто Хушхабарининг йигирма тўртинчи бобини очиб ўқиймиз.

“Исо бир ўзи Зайтун тоғида ўтирган вақтда, шогирдлари Унинг ёнига келиб, сўрашди: “Бизларга айт-чи, … сенинг келишинг ва охирзамон яқинлашганини кўрсатадиган белги қандай бўлади?” Исо жавоб бериб уларга деди: “…Шунингдек, йироқ-яқиндан уруш хабарларини эшитасизлар… Халқ халққа қарши, подшоҳлик подшоҳликка қарши кўтарилади. Айрим жойларда қаҳатчиликлар, ўлатлар, зилзилалар бўлади… Ўшанда сизларни қийнаш ва ўлдириш учун тутиб берадилар… Кўпдан-кўп соҳта пайғамбарлар пайдо бўлиб, кўпларни йўлдан уради…”

Статистик маълумотлари бўйича ўн еттинчи асрда битта ҳам катастрофик зилзила бўлмади. Ўн саккизинчи асрда эса битта, ўн тўққизинчи асрда иккита ва йигирманчи асрда йигирматадан зиёд зилзила бўлди. Иккинчи жаҳон урушдан кейин миллионлаб одамларнинг ҳаётини олган иккиюзтадан кўпроқ урушлар бўлиб ўтди. Кучли торнадо ва цунамилар ҳақида эса телевизор бизга хабар беради. Африкада қаҳатчиликдан кўплаб болалар касал бўлиб ўляптилар.

Хозирги кунларда гуноҳ муқаддасликка, муқаддаслик эса гуноҳга айланяпти. Телевидение ҳар хил сериаллар орқали тоза, беғубор севгини фохишалик ва зино билан алмаштиряпти. Экстрасенс, жодугар ва фолбинлар обрўли одамлар бўлиб, улар ҳақида теледастурларни кўрсатишяпти. Гомосексуалист, лесбиянка, трансвестит сўзларни деярли ҳар куни эшитиб, уларни нормал қабул қилишингизга тўғри келяпти. Яқинда Латин Америкада бундай одамларнинг паради ўтган. Барча дунёдан келган уч минг одам бунда иштирок этган. Ишаё пайғамбар ёзганидек, “гуноҳлари ҳақида улар Содомликларга ўхшаб очиқ гаприяптилар, буни яширмайдилар: уларнинг жонларининг ҳолига вой! Ўзларига ўзлари ёвузликни чақрияптилар”.

Қувғинлар ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади. Иккиюз миллиондан зиёд масиҳийлар дунё бўйлаб, айниқса коммунист ва мусулмон давлатларда яшайдиган масиҳийлар азоб чекишяпти. Лекин охиригача чидаган қутилади. “Шунинг учун ҳушёр бўлиб туринглар, чунки Раббингиз қайси соатда келишини билмайсизлар. Лекин шуни билиб қўйингларки, ўғри туннинг қай вақтида келишини агар уй эгаси билганида, бедор туриб, уйига лаҳим қазилишига йўл қўймас эди. Шунга ўхшаб, сизлар ҳам тайёр бўлиб туринглар. Чунки Инсон Ўғли сизлар ўйламаган соатда келиб қолади” (Матто Хушхабари 24:42-44).

Келинглар, азиз биродарлар, ҳар доим ҳушёр бўлайлик. Шу билан бугунги эшиттиришимизни якунлаб, сизлар билан хайрлашамиз. Хайр, соғ бўлинглар!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top