Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Имонли бўлгач, ҳар бир Худонинг фарзанди Уни эшитишни ўрганиши керак. Аслида ҳар бир одам Уни эшитишларини истайди. Сизга бир савол берай, “Охирги марта ибодат қилганингизда, тўхтаб Худога, “Мен Сени, менга нима дейишингни эшитишни истайман”, дедингизми?” Худо менга гапирмайди, дейсизми? Албатта гапиради. Унинг Руҳи сизнинг руҳингизга гапиради, сиз фақат Уни эшитишга тайёр бўлишингиз ва Унга ҳам гапиришга вақт беришингиз керак. Агар ибодат қилганингизда ўзингиз истаган нарсаларни айтиб туриб кетаверсангиз, яхшиси ибодат қилмаганингиз маъқул. Агар ибодат қилиб, ухлашга ётсангиз ва Худони эшитмасангиз, бу ибодат ҳисобланмайди. Сиз фақат ичингиздаги гапларни овоз чиқариб айтган ҳисобланасиз. Ёдингизда бўлсин, У бизни асосий бир мақсад билан – шахсий ва яқин муносабат қилиш мақсадида яратди.
Narrator 2 Чунки биз У муносабат қилиши мумкин бўлган ягона яратилган мавжудотмиз. Дунё яратилишида “…Худо шундай деди: “Энди инсон зотини яратайлик, улар Ўз суратимиздай, Ўзимизга ўхшаган бўлсин.” Диққат қилинг, Худо бизга бериши мумкин бўлган энг олий шарафни, Унга ўхшаш бўлиб яратилиш шарафини берди. Кейин эса бизнинг руҳимиз Унинг Руҳи билан боғланиши учун бизга Ўз Руҳини берди. Шундай қилиб, биз Унинг очиқлигини, яқинлигини ва бу ажойиб тасвирлаб бўлмас муносабатни ҳис қиламиз. Аммо бунинг учун сиз эшитишни исташингиз керак. “Шу пайтгача, Худо менга гапирмаган”, дейсиз. Албатта гапирган. “Мен Унинг гапирган ё гапирмаганини ҳам билмайман”, дейсиз. Мен эса биламан. Қайдан биласиз, дейсизми? Чунки мен Уни биламан. У гапиради. У турли йўллар билан гапиради. Агар У билан яқин муносабат ўрнатишни истасангиз, У қандай ўйлашини билиб олишингиз керак.
Narrator 1 У қандай ҳаракат қилишини, қандай ишлашини билиб олишингиз керак. Бунинг учун бизда Муқаддас Калом бор. У бизга Худонинг кимлигини билиб олишимизга катта ёрдам беради. Бу сиз учун энг муҳим нарса. Сиздаги қирқ каратли олмосингиз ҳам бунга тенглаша олмайди. Унинг олдида олмосингиз қумдай бўлиб қолади. Сиз у ёки бу қимматбаҳо нарсаларга эга бўлишингиз мумкин, ҳаётда муваффақиятга эришган инсон бўлишингиз мумкин, аммо бу китоб қалбингизнинг бир қисми бўлмас экан, ким бўлишингиздан ва қанчалик бой бўлишингиздан қатъий назар сиз қашшоқсиз. Чунки бу китобда Худо ҳақидаги ҳақиқат ёзилган. Нима сабабдан Худо бизга Ўзининг Каломини берган? Унинг Каломини ўқиганимизда, У инсон ҳаётида қандай ишлашини, Унинг қандай ўйлашини қидириб билиб олишимиз учун берган. У менга нима демоқчи? Мен Унга қулоқ солишни истайман, десангиз, ҳақиқий яқин муносабат қилган бўласиз.
Narrator 2 Худони билиш учун вақт ажратсангиз ва ҳаракат қилсангизгина муносабат шаклланади. Одамлар, “Муқаддас Китобни жон деб ўқиган бўлардим, аммо жуда бандман, вақтим йўқ” дейишади. Нима деяётганингизни ўйлаб кўринг. Сиз бутун борлиқнинг Яратувчисига, шу борлиқнинг Ҳукмдорига, сизни охиратда ҳукм қиладиган Зотга вақтим йўқ деяпсизми? Сизда нимаики бўлса, ҳаммаси Худодан келган. У сизнинг Ўзи билан яқин муносабатда бўлишингизни истайди. Бунинг учун эса албатта вақт керак. Бу бир кечада пайдо бўлиб қоладиган нарса эмас. Мен Муқаддас Каломни қўлимга олиб ўқий бошладим. Худодан, “Раббим менинг юрагимга гапир, менга кўрсат. Сенинг овозингни танишни ўргат. Менга фаҳм-фаросат бер”, деб сўрадим. Сизга шуни айтаманки, менинг ҳаётимдаги энг ажойиб нарса бу Унинг олдига келиб, Унга гапириб Уни эшитиш ва Унинг Руҳи менинг Руҳимга қоришим кетганини ҳис қилишдир.