3:30

Муқаддас Китобни ўрганамиз 51

MP3

Муқаддас Китоб биринчи Юҳанно китобининг 4:8 “Худонинг Ўзи севгидир”, — дейди. Аммо биз бу севги муқаддаслик билан ва Худонинг бошқа хусусиятлари билан мутаносибликда бўлишини тушунишимиз керак. Худонинг севгиси Ғолгута хочида тўла- тўкис намоён бўлди. Бу ерда Худонинг муқаддаслиги яна бир бор исботланган эди, чунки гуноҳ учун жазо олинди, Унинг севгиси эса Унинг барча инсонларга кечирим ато этганида намоён бўлди.

Энди эса анашу кечиримни қабўл қилиш ёки ундан юз ўгириш хар биримизнинг ўзимизга боғлиқдир. Албатта Раббимиз хохлайди хар бир инсон нажотга эга бўлишини. Лекин инсонлар шуни истармикан? Албатта бу саволга жавоб бериш бир мунча мушкул. Сабаби кимдандир шу саволга жавоб сўрасангиз, ха нажот топишни истайман деб айтиши мумкин. Лекин у ўз танлаган йўлидан боришни ва шу йўл орқали нажотга эришишни истайди. Лекин Мўқаддас китоб бизларга айтадики. Инсонларнинг нажот олиши учун еру осмонда битта исим бор.

Бошқа хеч қандан исим йўқдир. Бу Исим эса Раббимиз Исо Масихнинг исмидир. Худованднинг олдига яъни жаннатга бормоқчи бўлган инсонлар фақатгина исо Масих орқали бора оладилар. Худо ёлғон гапирмайди. “Худо содиқ, ва Унда ноҳақлик йўқ; солиҳ ва ҳақиқийдир”. Шунинг учун хам у нажот беришни ваъда қилдими, демак биз Уни айтганларини қилиб нажотини олишга харакат қилмоғимиз керак. У биздан нимани истайди? Албатта барча гунохларимиздан воз кечиб Унинг олдида хар бир гунохларимиз учун тавба қилишимизни ва гунохкорлигимизни тан олишимизни истайди.

Худонинг муқаддаслиги, одиллиги, эзгулиги, севгиси ва ҳақиқати худди Унинг Ўзидай чексиз, абадий ва ўзгармаслигини эсда сақлайлик, чунки буларнинг ҳаммаси Унинг мавжудлигининг хусусиятларидир. Худо одамни “тирик жон” қилиб яратди. Бизга ато этилган ҳаёт Худодан чиқиб келади. Биз ўзимизнинг ҳар бир нафасизмиз учун Ундан миннатдор бўлишимиз керак. Юқоридан туғилиш шарофати билан имонли одам абадий бўлган руҳий ҳаётга эга бўлади.

Ва энди агар имкон берсак хаётимизни Худованд бошқаради. Лекин айрим пайтларда Худовандга имкон бермасдан, ўзимиз харакат қиламиз. Қачонки бирон бир муаммога дуч келганимиздагина Худовандни эслаб ёрдамга чақирамиз. Аслида эса шу муаммоларга дуч келмаслигимиз учун вақтида хамма нарсани хатто хаётимизни хам Унга ишониб топширмоғимиз керак. Лекин Худованд барибир бизларнинг камчилигимизга қарамай севади. Наҳотки шундай Худони ҳурмат қилиш, шарафлаш, севиш, Ундан қўрқиш, Унга умид боғлаш ва бўйсуниш керак бўлмаса?

Келинг шу ўринда хаётимизда тез тез учраб турадиган бир мисолни келтириб ўтай. Айрим пайтларда қулоғимизга чалиниб қолади. Мен фалончига бундай яхшилик қилувдим. Лекин у менга яхшилигим ўрнига ёмонлик қайтарди деган гаплар. Агар биз Худованд айтганларига амал қилмай яшасак. Худди шу инсонлар сингари ношукур бандаларга ўхшаб қоламиз. Доимо Худовандни севиб яшайлик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top