3:37

Худонинг Руҳи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Худо бизга Муқаддас Руҳини нима мақсадда бизга юборди? Бизда ва биз орқали Масиҳнинг ҳаётини яшаш учун, чунки Унинг мақсади – бизнинг Унга ўҳшаб боришимиз. Яратилиш ҳақида Худо нима дегани ёдингиздами? Ибтидо 1:26 “Яна Худо: “Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўҳшаш одамни яратайлик” деди”. Худо нима учун бизни Ўзининг суратида яратди? Биз билан алоқада бўлиш, биз Унга боғлиқ бўлишимиз, Уни таниб-билишимиз ва Унинг севгисидан баҳраманд бўлишимиз учун. Худо бутун инсониятган Ўзини намоён қилишни истайди. Худонинг Руҳи тоғларда эмас. Худонинг Руҳи қандайдир тепаликларда ёки дарахтлар орасида эмас. Буларнинг барчаси Худонинг ҳузури ва Унинг қудратини ифодалайди, аммо Худо нима қилишни танлади? Бизни Ўзининг суратида яратиш учун У бизни ўзгартириши керак эди. Шунинг учун нажотга эришган одам – яхшилик қилишга қарор қилган одам, деб ҳисобланмайди.

Narrator 2 Исо Масиҳни ўзининг шахсий Нажоткори, деб қабул қилган одам нажотга эришган одам, ҳисобланади. Шу онда Худонинг Руҳи уларга янги руҳ ато этди. Энди мана шу руҳ туфайли Худо билан муносабатда бўла оламиз. Адашган одамнинг Худо билан ҳеч қандай алоқаси бўлмайди, чунки бунинг имкони йўқ. Жисмоний танада биз ҳисларимиз билан ўзаро алоқада бўламиз. Онгимизда эса ташқи муҳит билан алоқада бўламиз. Жисмоний танада биз атрофимизни ўраб турган муҳит билан алоқада бўламиз. Руҳимиз билан эса Худо билан муносабат қиламиз. Муқаддас Руҳ ичингизда маскан қилмас экан, сиз Худо билан муносабат қила олмайсиз, чунки Худо Ўзининг Руҳи орқали бизнинг руҳимиз билан алоқа қилади ва бизга кўрсатмалар беради, Ўзининг ҳузурини бизга билдиради. Демак, агар кимдир “Менда Муқаддас Руҳ йўқ”, деса ўша одам Масиҳий эмас.

Narrator 1 Римликлар саккизинчи бобда Павлус аниқ қилиб айтган – кимки Масиҳнинг Руҳига эга бўлмаса, у Масиҳники эмас. Ҳар биримиз Худо билан муносабат қила олишимиз учун Муқаддас Руҳ ичимизда яшамоқда. У бизга ҳаётда тўғри йўл кўрсатиши, бизга далда бериши ва Худо истагандек инсон бўлишимиз учун биз билан алоқа қила олади. Қаранг, У бизни қанчалар севади! У бутун коинотнинг хукмдори, Яратувчиси, Қутқарувчиси, Рабби ва Устози, бошқарувчиси бўла туриб, Муқаддас Руҳ орқали, бизнинг ҳаётимиз орқали яшаш ва биз билан алоқада бўлиш учун келди. У ичимизда яшаши мумкин. Биз У билан алоқа қила оламиз. Ҳаётда У истаган ишларни қила олишимиз учун У бизга ёрдам бериши, далда бериши, куч-қувват бериши, йўналтириши ва ҳоҳиш-ҳаракат беришга қодир. Ҳуллас, Худонинг бундай ажойиб ҳузури биз учун жуда муҳим. У ҳам Ўз ҳузурини бизга намойиш қилишни истайди.

Narrator 2 Ёдингизда бўлса сўзимизнинг бошида шундай сўраган эдим: “Сиз ҳаётингизда қачон охирги марта Худонинг ҳузурини ҳис қилгансиз? Худога сажда қилаётганингиздами? Қўшиқ айтаётганингиздами?” Илтижо қилаётганингизда ёки Худо билан шахсан вақт ўтказаётганингизда, мулоҳаза қилаётганингиздами? Бу вақт сиз учун Худони ҳис қилган энг яхши вақт бўлганми? Сиз буни инкор қилолмай, Худо юрагимга гапирди, Худо шу ерда эди, буни тасвирлаб беролмайман, билганим, У шу ерда эди, деганмисиз? Ҳақиқат шуки, Худо биздан шуни истайди. У бизга Ўзини билдиришни истайди. Бироқ муаммо шундаки, У бизни қанчалик севишини, Унинг муҳуббати қанчалик ажойиб эканини биз тасаввур ҳам қила олмаймиз. Биз шунчаки хочга қараб “У бизнинг гуноҳларимиз учун хочда қурбон бўлди. Бу Унинг севгисини билдиради. Биз нажотга эришганимиздан кейин ҳаётимизнинг ҳар бир кунида Унинг ҳузурини ҳис қилиб яшашимизни истайди” деймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top