2:47

Янги жамоат 1 қисм Ҳав. 2

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиган ака-ука ва опа-сингилларга бағишлангандир.

Унда Бутрус ўн бир ҳаворий билан бирга оёққа қалқиди-да, овозини баландлатиб халойиққа хитоб қилди: «Эй барча яҳудийлар ва Қуддусда яшовчилар, сўзларимга қулоқ солиб, шуни билиб қўйинглар: Бу одамлар сиз ўйлагандек маст эмаслар, чунки ҳозир эрталаб соат тўққиз-ку! Бу воқеа билан Йўэл пайғамбарнинг азалдан каромат қилиб айтганлари бажо келмоқда. У айтган эди:

„Мана, охирги кунларда воқе бўлади,

– дейди Худованд –

Мен бутун жонзод узра Ўз Руҳимни ёғдираман.

Сизнинг ўғил-қизларингиз башорат қиладилар,

Йигитларингиз ваҳий кўрадилар,

Мўйсафидларингиз кароматли туш кўрадилар.

Ўша кунларда Мен қулу чўриларим устига

Ўз Руҳимни ёғиндай юбораман,

Улар эса башорат берадилар.

Юксакликда, осмонда ғаройибот,

Тубанликда, ер юзида эса ажойибот,

Қон, олов ва паға-паға тутун барпо қиламан.

Худованднинг улуғ ва нурафшон куни келишидан аввал,

Қуёш қоронғиликка, ой эса қонга айланиб кетади.

Ўшанда Худованд исмини айтиб чақирган

Ҳар бир киши нажот топади”.

Эй Исроил эрлари, бу сўзларни тингланглар! Носиралик Исо – қилган қудратли ва ажойиб мўъжизалари асосида Худо томонидан тасдиқланган кишидир. Унинг орангизда қилган ишларини ўзларингиз биласизлар. Худонинг азалий мурод-мақсади ва чексиз билимига кўра қўлингизга топширилган ўша Одамни сизлар тутиб, қонунсизлар қўли билан хочга михлатиб ўлдирдингизлар. Лекин Худо ўлим занжирларини узиб, Уни тирилтирди, чунки ўлим Уни ушлаб туриши мумкин эмас эди. Довуд Забурда У ҳақда деганидай:

„Худовандни доимо олдимда кўрдим.

У ўнг томонимда бўлгани учун,

Мен ҳеч қачон иккиланмадим.

Шул боис юрагим қувонур,

Тилимдан шод-хуррамлик тўкилур, Бундан сўнг таним умидвору бехатар бўлур. Сен жонимни ўликлар диёрига ташлаб кетмайсан, Азизингнинг чиришни кўришига йўл қўймайсан. Ҳаёт йўлларини менга билдириб келдинг, Ўз ҳузурингда мени бахт-қувончга тўйдирасан”. Азизлар, афсус менга ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Каломдан жой олган ушбу қизиқарли ҳикоянинг давомини келаси сафар эътиборингизга ҳавола этаман. Бордию кутишни истмасангиз, ҳикоянинг давомини www.najot.com сайтидан кўчириб олишингиз мумкин. Ҳайр, Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top