3:42

30 ёшда бадавлат бўлиш учун 20 ёшда нима қилиш керак?

MP3

Narrator 1 Бадавлат кишига айланишнинг универсал усули мавжуд эмас. Муҳими – аниқ ва пухта ўйланган режага эга бўлиш. Юқори даромад ҳақидаги хом хаёллар ўрнига қуйидаги маслаҳатларимизга амал қилиб кўринг. Ана ўшанда ўн йилдан кейинги муваффақиятли ҳаёт учун ишончли пойдевор қурган бўласиз. Ҳаракатлар режасини тузинг. Бюджет ўрнатинг ва унга амал қилинг. Маблағингизга мос равишда яшашга ва пулни ақл билан сарфлашга ёрдам берадиган режа тузинг. Ана ўшанда қарзларни ўз вақтида тўлаб, кутилмаган ҳолатлар учун пул жамғаришга муваффақ бўласиз. Кўпроқ пул ишлаб топиш усулларини изланг. Агар бадавлат кишига айланишни истасангиз, карьерангиздаги кўпроқ пул ишлаш мумкин бўлган жиҳатларга эътибор беринг. Балки маошни ошириш масаласини муҳокама қилиш вақти етгандир? Ёки бошқа компанияда кўпроқ ҳақ тўланадиган иш жойи пайдо бўлгандир?

Narrator 2 Маошингизни ошириш учун бажаришингиз мумкин бўлган ишлар ҳақида ўйлаб кўринг. Қатъийлик билан меҳнат қилиш ва ўз вақтингизни ишга сарфлашни ҳам унутманг. Даромаднинг бир неча манбаларига эга бўлинг. Маошнинг ўзи билан бой одамга айланиб қолмайсиз. Бир неча даромад манбаларига эга бўлинг – қўшимча иш, масалан, фриланс билан шуғулланинг. Одамларга ўз маҳсулотингиз ёки хизмат турини сота оласизми? Балки бизнесга асос солиш керакдир? Сизда қизиқ бизнес ғоялар борми? Ижодий фикрланг. Пассив даромад манбаига эга бўлинг. Пассив даромад – ойда бир марта кичик ҳажмдаги бир марталик иш учун олинадиган тўлов. Бундай даромад – бойлик калити. Мисол тариқасида блог ёки сайтда рекламани сотиш, электрон китобларга ўхшаган рақамли маҳсулот, онлайн-курс, онлайн-семинар ёки видео, хона ижараси, интернетда дўкон очиш ёки кешбэк-сервисларда рўйхатдан ўтишни келтириш мумкин.

Narrator 1 Яшаш ҳаражатларини қисқартиринг. Бадавлат бўлиш учун тежамкорлик билан ҳаёт кечириш лозим. Ўзига тўқ кишиларнинг кўпчилиги қимматбаҳо автомобиллар ҳайдашмайди ва ҳашаматли уйларда кун кечирмайдилар. Бу кишилар янада кўпроқ даромад кўриш ва янги лойиҳаларга сармоя киритиш учун харажатларини камайтирадилар. Қанча кўп сармоя киритсангиз, шунча тез бой одамга айланасиз. Сизга хизмат қилмайдиган нарсаларга пул сарфламанг. Балки машинадан воз кечиб, ишхонага жамоат транспортида борган маъқулдир? Тадбиркорлик ўйинига киришинг ва компанияга асос солинг. Буни амалга оширишингиз билан даромад топишнинг чексиз салоҳияти пайдо бўлади. Шу билан бирга таваккалчиликларга қўл уришга тўғри келади. Сизни қизиқтирадиган соҳаларни аниқланг ва бизнес-имкониятларни изланг. Узоқни кўзланг. Нафақа учун анча олдин пул жамғаришни бошланг.

Narrator 2 Ўзингизни қарз хавфидан ҳимоя қилиш учун кутилмаган ҳолатлар ҳақида унутманг. Бадавлат бўлишга жиддий киришган бўлсангиз, қулайлик зонасини тарк этиш ва ўзингизга бўлган ишончсизлик ҳиссини енгиш лозим. Орзуингиз сари қадам ташланг ва турли имкониятларни изланг. Яхши устозлар топинг. Қандай таваккалчиликларга йўл қўйиш, қандайларига эса – йўқлигини олдиндан билишни ўрганиш муҳим. Сизнинг ёнингиздаги тажрибали устоз – жуда қимматли. Бу одам сизнинг ўрнингизда бўлган ва қандай ёрдам беришни билади. У сизга маслаҳат бериб, мураккаб муаммоларни ҳал қилишда ёрдам қўлини чўзади. Имкониятлар сонини ошириш учун ўзингизга сармоя киритинг. Иқтидорингиз, қизиқиш ва кўникмаларингизни баҳолаб, салоҳиятингизни қандай қилиб оширишни аниқланг. Таълим ва кўникмаларни ривожлантиришга кўпроқ пул сарфланг. Дунёқарашингизни кенгайтириб, ўзгалар билан танишинг. Тажриба орттиринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top