3:20

Гунохли ва гунохсиз хаёт

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали ғойибона учрашиб турганимиздан бағоятта миннатдормиз. Бугунги эшиттириш давомида мен Ғолиббек бир неча дақиқа сиз азизлар билан бирга бўламан. Муқаддас китобнинг римликларга мактубида шундай оят ёзилган:

“Илохий Қонунни билмай туриб гунох қилганлар Қонундан ташқари халок бўладилар. Илохий қонунни билиб туриб гунох қилганлар эса қонуний равишда жазоланадилар.

Чунки Худо Қонунни эшитганларни эмас, балки бажо келтирганларни оқлайди”. Худованд барча инсонларга Ўзининг Қонунларини берди. Демак биз айниқса Масихни таниб билган инсонлар Худованднинг кўрсатмаси асосида яшамоғимиз керак. Умуман олганимизда хар бир инсон Худовандга бўйсуниб яшашни ўрганиши лозим. Чунки Худованднинг жазоси хамма инсонлар учун бир хил. Хурматли радио тингловчи мухлислар, Худовандни фақат жазоловчи сифатида эмас, балки севувчи ва мехрибон Худо ўрнида кўриш хам керак.

Агар Худованд инсонларни севмаганида эди Ўзининг ягона Ўғли Масихни биз инсонлар учун қурбонликка бағишламаган бўлар эди. Раббимиз Масих Ўзининг Отаси олдидаги ажойиб жойни ташлаб, биз яшаётган гунохкор дунёга ташриф бюурди. Бу ташрифдан мақсад ягона эди, яъни бутун инсонларга абадий хаётни бериш. Инсониятга гунохкор хаётдан воз кечиб Худога бўйсинишни ўргатиш эди. Лекин минг афсуслар бўлсинки кўплаб инсонлар Масихнинг ташрифидан хурсанд бўлмади. Яна кимдир эса Масихга умуман ишонмади.

Албатта бу билан хеч нарса ўзгариб қолмади. Фақатгина инсонлар ўзини Худованднинг улуғворлигидан махрум қилди холос. Мен ўзимча шундай ўйлайман. Агар барча инсонлар Масихнинг кечирим берувчи эканлигига ишонганларида нима бўлар эди? Ўйлашимча Худованд барча инсонларни баракалаб янада мархаматлаган бўлар эди. Азизлар келинг, хали дунёда Масих хақида эшитмаган инсонлар кўп, улар учун биргаликда ибодат қилайлик. Худованд барча инсонларни нажот олишини ва абадий хаётга эга бўлишини истайди.

Лекин нажотга эга бўлмаганлар учун ва ўз гунохлари учун Худованд олдида тавба қилмаганлар учун Худованднинг жазози тайёр турибди. Шунинг учун хам Отамиз Ўзининг Қонунларини биз инсонлар учун берди. Токи хар бир инсон хаёти давомида Худовандга бўйсуниб яшашни ўргансин. Гунохга ботиб яшаш нима, гунохсиз хаёт кечириб нималарга эришиш мумкинлигини билишимиз учун Отамиз бизга шу Қонунларини берган эди. Буни хал қилиш эса хар бир инсоннинг ўз қўлида.

Хохлаган инсон Қонунларга бўйсуниб яшаб оқланади. Истамаган инсон эса охир оқибат халок бўлади. Азизлар сухбатимиз якунида сизларга, Худовандга яқинлашиб гунохсиз хаёт кечиришни тилаб, хонадонингизга тинчлик, ўзингизга эса омонлик тилаб қоламиз. Яна радио орқали келгуси эшиттиришларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top