3:42

Иш жойингизни ўз вақтида тарк этинг

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Агар сиз омадли кишига айланишни истасангиз, омадли бизнес-етакчиларнинг турмуш тарзига эътибор беринг: Facebook операцион директори Шерил Сэндберг ҳар куни ўз фарзандлари билан бирга кечки овқатни тановвул қилиш учун ишдан 17:30 да кетади. Intel компаниясининг собиқ президенти Эндрю Гроув ишга соат 8:00 да келиб, 18:00 да кетган. 400 дан ортиқ компаниядан иборат конгломератни бошқарувчи Virgin Group асосчиси Ричард Брэнсон ўзининг хусусий оролини тарк этмайди ҳисоб, шундай бўлса-да, у тобора кўпроқ ақл бовар қилмас жаҳон рекордларини ўрнатади. Улар ҳаммасига қачон улгуришар экан? Эндрю Гроув ўзининг «Юқори самарали менежмент» китобида бу сирни очади: «Менинг ишчи куним барча ишларим тугаганида эмас, ўзим чарчаб, уйга кетишга тайёр бўлганимда тугайди. Чунки менежернинг иши худди уй бекасининг ишига ўхшаб ҳеч қачон тугамайди.

Narrator 2 Доим бажарилиши керак бўлган қандайдир ишлар бўлади. Агар буни ўз ҳаётингизга татбиқ қила олсангиз, бу сизнинг ҳаётингизни кескин ўзгартириши мумкин. Ҳафтасига саккиз соатни тежовчи «уч Ҳарвард саволи» 2013 йилнинг сентябрида профессор Жулиан Биркиншоу ва Жордан Коэн Harvard Business Review журналида самарадорликни оширишга доир тажрибалари натижаси билан бўлишишди. Улар ақл билан ишловчи юқори малакали ходимлар ўз вақтининг 41 фоизини ё умуман профессионал қониқиш олиб келмайдиган, ё бошқалар томонидан бажарилиш мумкин бўлган турли иккинчи даражали ишларга сарфлашларини аниқлашди. Нима учун одамлар бу билан шуғулланишда давом этишмоқда? Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, аксарият ўзини банд ҳис қилишни яхши кўради, чунки бу уларнинг қадр-қимматини оширадигандек тасаввур уйғотади.

Narrator 1 Улар кичик ва аҳамиятсиз ишларни бажаришдан ҳам қониқиш ҳосил қилишади, ҳатто зерикарли мажлисларни ҳам ижобий қабул қилишади, чунки бу уларга иш жойини тарк этиб, ҳамкасблари билан мулоқот қилиш имконини беради. Биркиншоу ва Коэн одамларни ўз меҳнатига янгича қарашга ўргатишганидан сўнг улар вақт томондан анча ютишди. Бундай ёндашувга ўргатилган ходимлар стол атрофидаги ишларни — 6 соатга, мажлисларга кетадиган вақтни 2 соатга қисқартириб, ҳафтасига ўртача саккиз соат тежай бошлашди. Бундай ёндашувни амалда синаб кўриш учун барча ишлар ва йиғилишлар рўйхатини тузинг ва қуйидаги саволларга жавоб беринг: «Айнан шу иш мен ёки компаниям учун қанчалик муҳим? Уни бажаришдан тўхтасам, нима бўлади?» «Бу ишни бажариши мумкин бўлган инсон фақат менманми? Уни ташкилотдаги бошқа бир ходим бажариши мумкинми?»

Narrator 2 «Қандай қилиб худди шундай натижага тезроқ эришиш мумкин? Вақтим кам бўлганида бу ишни қандай бажарган бўлардим?» «Уч Ҳарвард саволи» сизга тўлиқ рад этиш ёки бошқа бир ходимга юклаш мумкин бўлган нисбатан қадрсиз вазифаларни аниқлаш, шунингдек муҳим ишларни бажаришнинг энг самарали усулларини топиш имконини беради. Аслида муваффақиятли бўлиш инсоннинг ўз қўлида. Бунинг учун вақтдан унумли фойдаланиш, ёшликда вақтни беҳудага совурмай, фақат келажак учун ишлайдиган фойдали машғулотларга сарфлаш, институтни тамомлагач ҳам бу одатларга амал қилиб, иш жойингизда ўзингиз учун маълум тартибларни ўрнатиш. Агар инсон ҳаётида вақтни тўғри бошқара олса, у ишда ҳам оилада ҳам бирдек ҳаммасига улгуради. Имкон қадар ишни кейинга қолдирмай, вақтида бажаришга ҳаракат қилинг. Бунинг учун эса режалаштирган ишларингизга ҳалал берадиган унчалик муҳим бўлмаган чалғитишларга ҳам муносиб ечим топинг. Кун давомидаги муҳим бўлмаган чалғитишлар бизнинг қимматбаҳо вақтимизни ўғирлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top