3:22

Бадминтон спорти – саломатлик гарови

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бадминтон ўйини кўнгилочар машғулот сифатида инсон турмуш тарзига кириб келган. Эндиликда у спорт тури сифатида шаклланиб ҳам улгурди.  Унинг саломатликка фойдаси беқиёс. У билан шуғулланган бола чаққонликка, эпчилликка, барча ҳаракатни зудлик билан англаб олиб шунга яраша жавоб қилишга  ўрганади. Шу билан бирга барча ёшдаги инсонлар у билан машғул бўлиб ўз соғлигини мустаҳкамлаши мумкин. Биз уни оилавий севиб ўйнаймиз. Сайру саёҳатга чиққанда ҳам бемалол олиб кетиш мумкин. Бадминтоннинг инсон саломатлигини мустаҳкамлашдаги  афзалликлари нимада?! Аввало, вазнни камайтиришга ҳамда ортиқча ёғлардан халос бўлишга ёрдам беради. Чунки бу ўйин кўп жисмоний ҳаракатлардан иборат. Бир соатлик машғулот  давомида 400-550 калорияни йўқотиш мумкин. Бу барча спорт турлари орасида энг юқори натижа ҳисобланади. 

Narrator 2 Агар бадминтон билан мунтазам шуғулланилса бир ойда 4 килограмм вазндан халос бўлиш мумкин. Энг асосийси барча мускуллар ҳаракатга келиши натижасида ортиқча ёғлардан қутулишга ёрдам беради. Яна бир фойдаси ўпка фаолиятини яхшилайди. Ушбу спорт тури билан шуғулланганда бурун йўллари очилиб, нафас олиш яхшиланади, Шунингдек хуррак отишнинг олди олинадн. Сабаби организмда қон айланишининг яхшиланиши натижасида бутун тананинг чидамлилиги ошади. Қон босимини нормаллаштиришга ёрдам беради. Бадминтон нафақат қон босимини туширишга ёрдам беради, балки уни бутунлай даволайди. Томирларда   қон айланиши яхшиланиши  туфайли қон босими ҳам нормал ҳолатга келади. Диабет хавфини камайтиради. Бадминтон фаол жисмоний машғулот бўлгани учун ҳар қандай  маҳсулотлар келтириб чиқарган қондаги ортиқча қанд миқдорини камайтиришга ёрдам беради.

Narrator 1 Суяк мустаҳкамлигини, зичлигини оширади. Ушбу машғулот ортиқча вазнни йўқотиш, танадаги ёғ миқдорини камайтириш ҳисобига ҳужайралар ва уларни кучлантирувчи максимал кальций тўпланишига имкон яратади. Юрак фаолиятини яхшилайди. Ёшга ёш қўшилган сари юрак деворларида холестерин миқдорининг ошиши кузатилади. Бу эса ўз навбатида юрак хуружи, мияга қон қуйилиши ва заифликка сабаб бўлади. Бадминтон спорти эса қўшимча ёғларни эритиб, инсон танасидаги ортиқча холестериндан халос бўлишга ёрдам беради, бунинг натижасида юрак мускуллари фаол ишлайди, юрак хуружи хавфи олди олинади. Шунингдек, одам танасида икки хил  холестерин мавжуд. Иккинчиси фойдали холестерин деб номланади, ушбу машғулот унинг даражасини оширишга ёрдам беради. Бадминтон спорти ҳаракатчанлик, ақлий қобилият ва натижада меҳнат маҳсулдорлигини оширади. Қандай қилиб? 

Narrator 2 Мукаммал ҳаракатларни талаб қилувчи ушбу машғулот, ҳушёрликка ва тезда жавоб қайтаришга ундайди. Бу ўз навбатида диққатни жамлашга, эпчилликка ўргатади, стрессдан қутулишга ёрдам беради. Табиий терлаш натижасида танадаги токсинлар йўқотилади,, моддалар алмашинуви яхшиланади. Ич дамлаши кетади, янада соғлом ва кўркам бўлишга замин яратилади. Шунингдек, бу спорт тури  ижтимоий муносабатларда ҳам ёрдам беради. Бадминтонни ёлғиз ўйнаб бўлмайди. Ҳаётингизни ажойиб ва ғаройиб жисмоний машқлар бажариш билан тўлдиринг. Шундагина ўз ҳаётингиздан мамнун бўласиз,  ақл ва саломатлик уйғун бўлганидан кейин омаднинг ўзи келаверади. Жисмоний машқ, кайфиятни кўтариш, дўстлар даврасини кенгайтириш ўз навбатида ютуқлар гаровидир!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top