3:54

Ҳосиллар

MP3

Narrator 1Ассалому алайкум ғамхўр ва меҳрибон ота-оналар. Ота-онанинг Худо йўлида юриши ва Унга итоат қилиши, фарзандлар учун энг катта барака ва бахтдир. Биласиз, фарзандлар оилада кўрганига тақлид қилади ва энг биринчи ҳаёт устозлари ҳам ота-оналаридир. Шунга қарамай, ҳаётингиздаги баъзи нарсалар сизга тинчлик бермаяпти. Энди сиз Худонинг фарзандисиз. Сизда янги руҳ бор, чунки сизга янги ҳаёт бериш учун Худонинг Руҳи ичингизда макон қилган. Энди сиз “мадомики ичимда янги руҳ бор экан, ичимдаги бошқа нарсалар нима?” деб сўрайсиз. Худодан алоҳида, мустақил бўлиш истаги – эркинлик руҳининг истагидир. Мисол учун, ҳар биттамизнинг ичимизда бу руҳ ҳануз мавжуд. Қанчалик солиҳ бўлманг, қанчалик Масиҳ каби яшашга уринманг, ичимиздаги бу руҳ билан курашишимизга тўғри келади, яъни ичимиздаги бу табиатимиз Худодан алоҳида, мустақил ҳаракат қилишни истайди. Бизнинг танамиз шунақа.

Narrator 2 Нажотга эришганимизда бундан ҳалос бўлмаймиз. Барчамиз ундан қутулишни истамаймизми? Истаймиз, лекин иложи йўқ. Шунинг учун ҳар доим унга қарши курашишимиз керак. Ҳаворий Павлус Галатияликларга мактубининг 5 бобида биз ўрганишимиз керак бўлган оятлар бор. Унда шундай ёзилган, “Яна шуни айтайин: Руҳ етакчилигида ҳаёт кечиринг, шунда худбин истакларингизни қондирмайсиз” Яъни, Худонинг Руҳига итоатда ҳаёт кечиринг. Ахир, ўшандай инсоний истаклар Руҳга қарши” Мендаги мустақил бўлиш истаги Худонинг Руҳига қарши. “… Руҳнинг истаклари эса инсоний худбин истакларга қаршидир. Буларнинг иккаласи бир – бирига қарши, шунинг учун сизлар ҳоҳлаганингизни қила олмайсизлар” Мисол учун, кимдир айтиши мумкин: “Мен тўғри ишларни қилишни истайман, бироқ ичимда нимадир бунга тўсқинлик қилади ва мен ўша тўғри ишни қилмайман”.

Narrator 1 Ичимизда шундай кураш кетади. Худодан алоҳида, мустақил ҳаракат қилсак, ҳаётимиз Каломда келтирилганидек бўлади. “Худбин истакларга эрк бериш қуйидагиларни келтириб чиқариши ҳаммага аён: фаҳш – зино, ҳаром – ҳаришлик, ахлоқий бузуқлик” “бутпарастлик”, Худодан бошқа нарсаларга сиғиниш “Фолбинлик”, Барча турдаги башоратлар “иссиқ – совуқ қилишлар, душманлик, жанжалкашлик, рашк, жаҳлдорлик, ғаламислик, низолару ҳар хил гуруҳларга бўлиниш” “бахиллик, ичкиликбозлик, айш – ишратга берилиш”. У мана шуларнинг ҳаммаси ҳақида гапирган. Мана у нима демоқчи. Инсоний худбин истакларни қондириш учун уруғ экканимизда, бунга ҳисса қўшган бўламиз. Фосиқ нарсаларга қулоқ солсам, фосиқ нарсаларга назар солсам, солиҳ ҳаётим учун бефойда жойларга борсам, нима қилаётган бўламан? Худбин истакларимни қондириш учун уруғ экаётган бўламан. Мен уни парваришлаётган бўламан.

Narrator 2 Шундай экан, ўзингизга савол беринг – солиҳ характерли бўлиб ўсишни истайманми? Ҳаётда солиҳ бўлишни истайманми ёки фосиқ бўлишними? Сиз унга жило беришингиз, турли рангларга бўяшингиз, нимани истасангиз қилишингиз мумкин. Бу билан муқаддаслик ва солиҳликка эмас, аксинча шавқатсизлик, аҳлоқсизлик, фосиқликка ҳисса қўшаётган бўласиз. Биз исёнкор одамларнинг авлодимиз. Экишнинг маъноси шуки, агар мен бирон нарса экаётган бўлсам, ўшанга ташнаман, дегани. Мен уни сўриб оламан. Қабул қиламан, рози бўламан. Инсон нима учун ўтириб олиб, беҳаё фильмларни кўради? Нима учун инсон беҳаё киноларга қизиқади? Нима учун инсон ҳиссиётларни жунбушга келтирадиган киноларни томоша қилади? Бу билан Худодан мустақил бўлишни истайдиган фосиқ табиатларини озиқлантирадилар. Ичидаги ниманидир боқадилар. Бунинг оқибатида эса ҳаётлари аста-секин Худодан узоқлашиб кетаётганини англамайдилар. Бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан янада фойдали маслаҳатларни олишингиз мумукин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top