2:56

Муносабат 003

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Ҳаворий Ёқуб ораларимиздаги жанжаллар ибодат қилмаётганлигимиздан келиб чиқишини айтган: “Орангизда жанжал ва тўқнашувлар қаердан келиб чиқади?

Танангизнинг узвларида ўзаро жанг қилаётган нафсу эҳтиросларингиздан эмасми? Бир нарса орзу қиляпсизлар, аммо орзунгиз амалга ошмагач, одам ўлдиряпсизлар. Ҳасад қиляпсизлар, аммо мақсадингизга эриша олмагач, талашиб тортишяпсизлар.

Худодан сўрамаганингиз учун сизларда йўқ. Сўраяпсизлар-у, лекин олмаяпсизлар, чунки ёмон ният билан, нафсингизни қондириш учун сўраяпсизлар.”- деб айтади Ёқуб китобининг 4 боби 1 ва 2 оятларида.

Худога боқиб туриш ўрнига, хурсандчиликка эга бўлишимиз учун бошқаларга қараймиз ва улар бизга хурсандчилик беролмаганларидан кейин жаҳлимиз чиқади. Худо шундай дейди: “Нима учун аввал менга келмайсан?”

Ҳар доим ташаббусга эга бўлинг. Сиз хафа қилинган ёки хафа қилган бўлишингиздан қатъий назар Худо сиздан доимо биринчи қадамни қўйишни сўрайди. Бошқа тарафни кутиб турманг.

Уларга биринчи ўзингиз боринг. Бузилган муносабатларни тиклашимиз шу даражада муҳимки, Исо буни хаттоки гуруҳ ибодатидан ҳам устун қўйди. У шундай деган: “Шундай қилиб, сен хайр-эҳсонингни қурбонгоҳга олиб келганингда, агар у ерда биродаринг сендан хафа экани ёдингга тушса, хайр-эҳсонингни у ерда, қурбонгоҳ олдида қолдир ва бориб, аввал биродаринг билан ярашгин.

Шундан кейин келиб, хайр-эҳсонингни бажо келтир.” Матто Хушхабар китобининг 5 боби 23 ва 24 оятлари. Агар биродарчилик ифлос бўлган ёки бузилган бўлса, дарҳол тинчлик мажлиси ҳақида режа тузинг.

Танбал бўлманг, узр сўраманг ёки “Буни бошқа вақт амалга ошираман” деб ҳам ваъда берманг. Кутиб туриш — ғазабни кучайтириб уни янада кескинлаштиради. Жанжалда, вақт ҳеч нарсани даволамайди; Бу оғриқларни янада йиринглаштиради. Дарҳол ҳаракат қилишингиз руҳий вайронгарчиликни олдини олади.

Муқаддас Калом гуноҳ, ҳал қилинмаган келишмовчилик, бизни Худо билан муносабатимизга тўсқинлик қилади ва ибодатларимизни жавобсиз қолишига сабаб бўлади ва бизни ғамгин аҳволга солади.

Аюбнинг дўстлари унга шундай эслатма бердилар: “Ўзингдан ўлимгача жирканишинг ахмоқона ва маъносиз ишдир.” Аюб 5 боб 2 оят. Тинчлик мажлисининг муваффақиятли чиқиши учрашув учун қулай вақт ва жойни танлашингизга боғлиқ.

Агар қайси бирингиз чарчаган, шошаётган ёки банд бўлсангиз учрашманг. Энг яхши вақт иккалангиз учун ҳам қулай фурсатдир. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етда. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top