3:31

Худо берган қобилият

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ҳар бир одам дунёга келар экан, Худованд унга Яратувчисини улуғлаши учун махсус қобилиятлар беради. Аммо афсуски кўпчилик бу қобилиятларини умрининг охиригача очолмай ўлиб кетса, бошқалар буни Худонинг йўлида эмас, бошқа ёмон йўлда ишлатади. Аслида Худованд одамларни Ўзи билан бирга муносабат қилиши, Уни улуғлаши учун яратган. Бугун Худованд берган қобилиятларини Унинг улуғворлиги учун ишлатаётган бир нечта биродарнинг гувоҳлигини эшитамиз. Биринчи биродаримиз шундай дейди, “Мен ёшлигимдан мусиқани жуда ҳам яхши кўрганман. Эсимни таниганимдан кейин уйимизда турган отамнинг эски дуторини олиб, чалишга ҳаракат қилардим. Бу ҳаракатимни кўрган отам мени ўзимизнинг туманимиздаги миллий чолғу асбоблар тўгарагига ёздириб қўйди. У ерда астойдил бир нечта мусиқа асбобини чалишни ўргандим.

Narrator 2 Бу менинг энг севган машғулотим эди. Бир куни туманимизда бўлган қандайдир бир тадбирда ўз маҳоратимни кўрсатиш имкони туғилди. Устозим мени саҳнага чиқиб, қобилиятимни кўрсатишимга сабабчи бўлди. Шундан сўнг, менинг ўзимга бўлган ишончим яна ҳам кучайди. Мен орзулар қила бошладим. Энг яхши мусиқачи бўламан. Одамларга хизмат қиламан, деб ўйладим. Бироқ Худонинг мен учун бошқа режаси бор эканини кейин, Худони таниб билганимда англаб етдим. Мен ҳозир машҳур мусиқачи эмасман. Мени кўпчилик танимаслиги мумкин. Телевизор ва радиода мусиқаларим тинимсиз айланиб хит даражасига чиқаётгани йўқ. Аммо энг муҳими мен кимга хизмат қилиш кераклигини биламан. Менинг қобилиятим мени Яратган Зот Худони улуғлайди. Энг муҳими У мени танийди, билади ва севади. У менинг ишларимдан мамнун.” Кейинги биродаримиз эса ўзининг олган билими билан Худони улуғлашиги жуда ҳам ишонади.

Narrator 1 “Менга ёшлигимдан ҳамма фанларни ўзлаштириш қийин бўлмаган. Синфда энг аълочи қиз эдим. Исталган пайтда синфдошларимга исталган фандан уй вазифасини қилишларига ёрдам бера олардим. Қизиқ, меҳрибонлик, саҳоватпешалик ва бошқаларга ёрдам бериш каби сифатларини ўшанда менга Худованд бергани ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган эканман. Аммо фанлар ичидан энг ёқадигани она тили, адабиёт, рус тили ва адабиёти, инглиз тили фанлари жону-дилим эди. Мактабни битирадиган йилим қайси институтга ўқишга киришимни аниқ белгилаб қўйган эдим. Инлиз тили бўйича ўқиб, инглиз тили ўқитувчиси ёки таржимон бўламан”, деб мақсад қилиб қўйдим. Шундай бўлди. Мен институтда ўқиб юрган кезларимда Худо ва Унинг бутун иносният гуноҳи учун қилган қурбонлиги ҳақида эшитдим. Худонинг бу қурбонлигини қабул қилиб, гуноҳларимдан озод бўлдим. Шундан сўнг менинг орзуларим ҳам ниятларим ҳам бошқа ўзанга тушиб қолди.

Narrator 2 Энди мендаги тилга бўлган қобилиятни Худонинг йўлида ишлатишга қарор қилдим. Нима қилсам, Худони шу қобилиятим билан улуғлай оламан, деб ўйладим. Энг севимли машғулотим, Худо Каломини ўқиш ва унинг асосида бошқа тилларда ёзилган китобларни мутоала қилиш эди. Бўш вақтларимда қандай мақола ёки китоб ўқисам, дўстларим ва дугоналаримга ҳам шу ўрганганларимни етказа бошладим. Қарасам, уларнинг ҳам Худо ҳақидаги билимлари, Унга бўлган интилишлари кучаяпти. Шунда Худодан яна ҳам далда олиб, энг фойдали, энг ишончли маълумотларни яқинларим учун таржима қила бошладим. Худо шу йўл билан мени Ўзига хизматчи қилиб олди. Мен Худо менга берган қобилиятни бошқаларга У ҳақида гапириш ва ўргатиш учун ишлатаётганидан хурсандман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top