3:16

Бунга чидашимга ёрдам беради

MP3

Бу 1557 йили Англияда бўлиб ўтган воқеа. Бу Роуз Алан Мантнинг гувоҳлиги.

Роуз Аллан ётган жойидан сакраб туриб деразадан ташқарига мўралади. Эшигининг олдида шериф ва икки полиция офицери турарди. Уларнинг ортида эса машъала кўтарган одамлар бор эди. Улар эшик олдида Роузнинг отаси билан нималарнидир гаплашишарди. У камин устида турган соатга қаради, соат миллари кечаси 2 ни кўрсатарди. Роузнинг онаси Алиса Мант ҳам шовқиндан уйғониб кетиб, унинг хонасига келиб: «Нималар бўлаяпти Роуз?» — деб пичирлади.

«Ойи улар бизни қўлга олиш учун келишган шекилли» — деди Роуз ҳам пичирлаб. Роуз отаси Уиллиам келганларни ичкарига таклиф қилганини эшитди.

Уларнинг ичкарига кириб, зиналардан тепага чиқаётганлари эшитилди.

Бу оиланинг дўстлари уларни вақтинчалик маҳаллий жамоатга қатнамай туришларини огоҳлантиришганди. Аммо уларнинг Худо олдидаги мажбуриятлари қўрқувларидан устун келди. Бу оила ҳар доимгидек жамоатга қатнайверди. Энди эса пастдаги жаноблар уларни қўлга олиш учун келишибди.

Роузнинг онасини соғлиғи яхши эмасди, тунги бесарамжонликдан таъсирланиб, талвасага тушди ва хушидан кетди. Ўзига келгач эса, шерифдан турмага боришларидан олдин қизи унга бир стакан сув олиб келишини сўради. Шериф Роузнинг қудуққа бориб сув олиб келишига изн берди. Роуз сувни олиб ичкарига кираётганида шериф уни тўхтатиб деди: «Ота онангни ўзларини шаккоклардек эмас ҳақиқий масиҳийлардек тутишларига кўндир, шунда уларнинг қамоқдан чиқиб кетиши осон бўлади».

«Жаноб», — деди Роуз. «Уларнинг мендан ҳам яхшироқ маслаҳатчилари бор, мен уларга бундай деёлмайман. Муқаддас Руҳнинг ўзи уларга нима дейишни ва ўзларини қандай тутишни ўргатади»- деб жавоб берди. «Хўш, ундай бўлса, сен шаккокларни қамоққа олишга тўғри келади. Сенга ҳам бошқалар учун ўтда куйдириласан» — деди совуқ илжайиб, шериф. «Бошқалар учун эмас,»- деди Роуз дадиллик билан «Масиҳ учун. Мен унинг раҳмдиллигига ишонаман. Агар у мендан шуни талаб қилса, унинг амрини бажаришим учун Ўзи менга ёрдам беради.» Шу пайт уларнинг суҳбатини эшитиб турган шерифнинг одамларидан бири деди: «Шериф, буни исбот қилсин, уни бир қийноққа солинг.» Шериф қизнинг қўлидаги шамни олиб, қизнинг қўлини тортди. Шамни пастроққа тушириб, унинг билакарини куйдира бошлади. Дастлаб қўл териси шилинди, қиз миқ этмай турди, кейин эса гўштлар куйиб, суяк оқариб кўрина бошлади.

«Йиғла, ярамас! Йиғлашингни бир кўрай»- деб бақирди шериф. Роуз эса миқ этмай барисига чидади. Шериф зерикди шекилли қизни итариб юборди. «Қиладиганингизни қилиб бўлдингизми?» — деди оғриққа базўр чидаб. «Ҳа, агар яна азобланишни истамасанг, эътиқодингдан воз кеч.» «Йўқ, асло воз кечмайман. Худованд сиз қилган ишларга яраша жавоб беради. Ҳали ҳам тавба қилишга вақтингиз бор. Агар Худога қарши чиқишдан тўхтамасангиз, сизни ишонтириб айтаманки, бир куни қилган ишларингиз учун тўлов тўлайсиз».

Шундай дея Роуз онасига сувни олиб кириб кетди. Қамоққа олинганларнинг ҳаммасини гулҳанда ёндиришди. Улар охирги дақиқагача, дадиллик билан ўз имонларидан воз кечмасликларини айтишди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top