3:09

Огоҳлантириш 01

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, Худо Исроил халқини Ўз халқи қилиб тайинлаб, улар билан аҳд тузганди, ўша пайтдаёқ, садоқатсизлик қилиб мана шу аҳд бузилса, ёмон оқибатга олиб келиши ҳақида халқ огоҳлантирилганди.

Мана шу огоҳлантиришни халққа яхшилаб тушунтириш асосан пайғамбарларнинг вазифаси эди. Бунда биз Мусога биринчи энг буюк пайғамбар сифатида қарашимиз мумкин, унинг пайғамбарлик хизмати келажакдаги барча пайғамбарларга намуна бўлди.

Пайғамбарлар Худонинг Каломини халққа етказиб берувчи инсоний восита бўлиб, улар Худонинг нажот режасини очиб беришган. Худонинг мана шу режасида аҳд муносабати муҳим ўринга эга бўлган.

Шубҳасизки, бу аҳднинг ва нажотнинг асосий хусусияти Худонинг инояти эди. Худонинг танлови мутлақ бўлиб, У ҳеч қандай шартсиз, Унинг иноятига лойиқ бўлмаган халқни танлайди.

Шундан сўнг, Худо уларнинг тарихи орқали нажот йўлини очиб беради. Худо бу нажотни фақатгина ўша халқ учун эмас, балки ер юзидаги барча халқларга беришни истарди. Худонинг инояти эса, бошиданоқ, шартсиз танловга асосланган бўлиб, бир халқнинг танланиши улардаги бирор бир эзгу хислат ёки фазилатга таянмаганди, нажот эса фақатгина имон билан қабул қилиниб, уни сотиб олиб бўлмасди.

Аммо, эркин иноят ва шартсиз танлов Худо ҳукмининг ўрнини бекор қилмаслиги керак. Биз аллақачон Нуҳ даврида, Бобил минораси воқеасида, гуноҳкор Садўм халқи, юрагини юмшатмаган Миср шоҳи ва унинг халқи ҳамда Канъон халқи воқеаларида ноҳақликларга қарши Худо ҳукмини кўрган эдик.

Муқаддас Китобга кўра, Худо ҳукмга лойиқ бўлганларни маҳкум этади. Худо бундай қаттиқ ҳукмини намоён этганда биз бундай ҳодисаларга Каломнинг умумий маъноси орқали қараб, бу ҳукмни инсоннинг Худога қарши исёни жазоси сифатида тушунишимиз керак.

Ундай бўлса, танланган халқнинг ҳукм қилинишини қандай тушуниш мумкин? Худо Ўз халқига иноят кўрсатиб уларни Мисрдан олиб чиқиб озод қилганидан сўнг, пайғамбарлик каломи эътибори Худо билан тузилган аҳд муносабатига қаратилади.

Айниқса, Қонунлар китобига қарайдиган бўлсак, у ерда Худо аҳдига садоқатсизлик қилмаслик ҳақида халқ қаттиқ огоҳлантирилади. Исроил фақатгина иноят орқали халос бўлди, аммо, қутқарилиш дегани шунчаки айбдан оқланиш дегани эмас.

Аксинча, қутқарилиш, бу, барҳаёт Худо билан мулоқотнинг, муносабатнинг қайта тикланишидир. Худо халқида ҳар доим ҳақиқий танлаш эркинлиги мавжуд: улар ҳаёт йўли ёки ўлим йўлини, аҳд марҳаматлари ёки аҳд лаънатларини танлашлари мумкин.

Шунга қарамай, биз бу ерда Худо танловини Эски Аҳд контекстида тушунишимиз керак. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top