Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азиз биродарлар билан яна соғ-саломат учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, ҳаворий Павлус Галатиялик имонлилар улар бошдан кечирган оғриқларини бекорга кетказишлари ҳақида қайғурган.
У шундай деган: “Сизлар буларни ўқиб туриб, мен Масиҳ сирини қандай фаҳмлаганимни билиб олишингиз мумкин.” Галатияликлар мактубининг 3 боби 4 ояти.
Биз оғриқ ёки муваффақиятсизлик ёки шармандагарчиликда Худонинг ажойиб мақсадини кўролмаймиз, аммо ўша мақсад содир бўлаётган бўлади. Исо Бутруснинг оёғини юваётганида, У шундай деган: “Мен ҳозир нима қилишимни сен билмайсан.
Кейинчалик тушунасан.” Юҳанно мактубининг 13 боби 7 ояти. Улардан ўтиб бўлгандан кейин сиз ўша муаммо орқали Худо қандай яхши мақсадни кўзлаганини кўра оласиз.
Тажрибангиздан келиб чиқиб барча дарсларни ўрганиш вақт талаб қилади. Мен бутун ўтмишингизни ўйлаб кўриш учун дам олиш кунларини сарфлашни тавсия этаман.
Бунда сиз Худо ҳаётингизда қандай ишлагани ва ҳаётингизни онларини қандай тайинлаганини кўришингиз ва бу дарсларни қўллаб бошқаларга қандай ёрдам бермоқчи эканлиги ҳақида ўйлаб кўришингиз мумкин. Бунда сизга ёрдам берадиган манбалар мавжуд.
Худо нима энг яхши эканлигини билгани учун ҳам, сиз миннатдорчилик билан У сизни шакллантирганини қабул қилишингиз керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Эй инсон, сен кимсанки, Худога сўз қайтарасан? Ҳайкал ҳайкалтарошга: “Мени нима учун бундай ясадинг?” – дейдими?
Кулол худди ўша гил қоришмасидан бир идишни эътиборли, бошқа идишни эътиборсиз иш учун ясашга ҳақи йўқми?” Римликларга мактубининг 9 боби 20 ва 21 оятлари. Сизнинг шаклингиз Худонинг мақсади учун У томонидан эркин белгиланган, шунинг учун сиз бундан жирканиб уни инкор этмаслигингиз керак.
Сиз ўзингизни бошқа бировга ўхшатишга ҳаракат қилишдан кўра, Худонинг фақатгина сизга берган шаклини қутлашингиз мумкин. “Биз ҳар биримиз Масиҳ иноят этганига кўра бирон инъом олдик.” Римликларга мактубининг 4 боби 7 ояти.
Шаклингизни қабул қилишингиз бир қисми ўз чегарангизни билишингиздир. Ҳеч ким ҳамма нарсада яхши эмас ҳамда ҳеч ким ҳамма нарса бўлолмайди. Биз ҳаммамизнинг аниқ ролимиз мавжуд.
Павлус тушунган эдики, унинг мақсади ҳамма нарсани бажариш ёки ҳаммани хурсанд қилиш эмас, балки Худонинг унга берган шаклига эътиборини қаратишдир. У шундай деган: “Лекин биз эса чексиз-чегарасиз мақтанавермаймиз. Биз фақат Худо тақдир этган чегара ичида мақтанамиз. Бу чегара эса сизларга етиб борган.” 2 Коринфликларга мактубининг 10 боби 13 ояти. Хайр саломат бўлинг.