4:24

Муқаддас Каломни ўрганишдаги умумий принциплар

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Сизлар билан Муқаддас Каломни тўғри ўқиш ва ўрганиш хақидаги сухбатларимиз рухий хаётимизга тиргак кабидир. Бугун Муқаддас Каломни тўғри талқин қилиш, қандай тузилганлиги хақида сухбатлашамиз. Хозир айтганимиздек Муқаддас Каломдаги ёзувларни тўғри талқин қилиш лозим. 2 Тимўтий 3:16 оятда Муқаддас Китоб –хақиқат, унда хато йўқ деб ёзилган. Бироқ хатолар йўқ бўлса хам, агар мен уни ўзим талқин қилсам хатога йўл қўйишим мумкинми? Бу саволга жавоб шундай. 1 Тимўтий 1:3, 2 Бутрус 3:16 оятларда ёзувларни нотўғри тушунишимиз мумкинлиги хақида ёзилган. 2 Тимўтий 2:15 оятда шундай ёзилган: «Сен эса хақиқат каломини адаштирмай, тўғрилик билан ўқит, ўзингни Худога мақбул, халол бир ишчи сифатида кўрсатишга ғайрат қил.” Шунинг учун Муқаддас Китобни ўрганиш зарур. Фақатгина ўқиб кетишнинг ўзи етарли эмас. Биз Муқаддас Китобни Худога маъқул келадиган холда ўрганишимиз керак. Ўрганиш эса қунт ва мехнат талаб қилади. Муқаддас Китоб қандай тузилганлигини биласизми?

Муқаддас Китоб сўзлар, жумлалар, абзацлар ва парчаларнинг алохида-алохида китоб кўринишида тузилган. Сураларни оят ва бобларга муаллиф бўлган эмас. Сураларга буни, яъни оят ва боб рақамларини бир неча юз йиллар кейин бошқа имонлилар топишга осон бўлиши учун киритишган. Инжилдаги абзац ва парчалар хам муаллифлар томонидан ажратилмаган. Муқаддас Китобни таржима қилган кишиларсуралардаги матнни ўзлари ўйлаганларидек абзац ва парчаларга бўлишган. Биз хам ўқиган пайтимизда матннинг қаерда янги абзац ёки парчага бўлиниши кераклиги хақида ўзимиз қарор чиқаришимиз керак. Муқаддас Китобда хар хил тарзда талқин қилиниши керак бўлган бир неча адабий жанрлар бор. Хар хил жанрда ёзилган оятлар бир хил йўл билан талқин қилинмайди. Масалан сиз янгиликларни худди шеър ўқигандек ўқийсизми? Ёки қонунлар ёзилган китобни худди тарихий китобни ўқигандек ўқий оласизми? Худди шунга ўхшаб Муқаддас Китобда бир нечта жанрлар бор.

1) Дидактик жанр. Буни хақиқат баён этувчи жанр деса хам бўлади. У ўз ичига бирор бир мавзу хақидаги хақиқат тушунчасини ёки хамма давр масихийлари учун берилган амрларни ўз ичига олган жанрдир. Бу жанр бирор воқеанинг содир бўлганини баён этувчи хикоя жанридан фарқ қилади. Масалан: « Исо Худонинг қурбонлик қўзиси” деган ибора хақиқатни баён этувчи жанрдир. Бироқ “Исо Қуддусга қараб йўл олди”, жумласи эса хикоя жанрида ёзилган бўлиб, фақат содир бўлган воқеани тасвирлаган. Икала ибора хақиқат бироқ иккинчисида фақат бўлган воқеа гапирилмоқда. Дидактик жанр шу билан бирга кўрсатма хамдир. Бирор нарса хақида тушунарли қилиб берилган кўрсатма ёки хамма масихийлар учун насихат-йўлланма, кўрсатма, йўл-йўриқ дейиш мумкин. Бу хам хикоядан фарқ қилади, чунки хикояда қилишимиз керак бўлган нарса эмас, Бирон воқеанинг қандай содир бўлгани тасвирланади. Масалан: «Яхё Иордан дарёсида одамларни сувга чўмдирарди”, бу хикоя жанри. Бироқ: «Сувга чўмиб имон келтиринглар”, деган оят хамма имонлилар учун кўрсатмадир.

2) Хикоя жанри эса хаммамизга маълум. У воқеаларни тасвирлайди. Қилиниши керак бўлган амрлар эмас. Бу хил жанр асосан Ибтидо ва Хаворийлар фаолияти каби тарихий китобларда хамда Луқога кўра Хушхабар каби биографик китобларда кўп учрайди. Масалан, Исо Масих сувни шаробга айлантирган. Иброхим хотини хақида ёлғон гапирган. Буларнинг хаммаси хикоя жанрига мисоллар.3) Маталлар жанри эса кўпинча хаётга тўғри келадиган, бироқ хамма даврлар учун ваъда қилинмаган донно гапдир. Уларни башорат ёки таълимот каби талқин қилиш нотўғри. 4) Башорат – кўпинча жуда рамзий, тушунишга қийин. Келажакда албатта содир бўладиган воқеалар хақида. 5) Шеърий жанрни – талқин қилишда адашиш осон, кўпинча ўхшатиш услуби қўлланилади. Муқаддас Каломни ўрганиш истагингиз бўлса, бизнинг сухбатларимизни тинглаб боринг. Бу сухбатлар сизга маъқул бўлади деган умиддамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top