3:33

Ибодатимиз нега жавобсиз?

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.

Ибодатга жавоб олишнинг асосий шарти – бу Худога ишониш. Шубҳа ва имонсизлик эса имоннинг тескариси ҳисобланиб, муваффақиятли ибодат учун тўсиқ бўлади. Имон – бу Худовандни ҳар доим қизиқтирадиган қудратли руҳий куч. Шундай бўлса-да, имонимизга қарши чиқадиган нарсалар мавжуд. Шайтон сизга

шубҳа ва имонсизликни сингдирмоқчи бўлганида, сиз юрагингизнинг овозига қулоқ тутинг. Онгингиз шубҳаланса ҳам, юрагингиз ҳали-ҳануз имонда бўлиши мумкин, шундай экан, онгнинг эмас, юракнинг ортидан боринг. Шубҳаларга эмас – Худога ишонинг. Ибронийларга мактубда: «…имоннинг асосчиси ҳамда тугатувчиси бўлган Исога кўз тикайлик», деб ёзилган. Шубҳа ва имонсизлик, биз Худодан диққатимизни олганимизда юзага келади. Худонинг бизга ёрдам бериши ҳақидаги ваъдаларини унутсак, шубҳа ҳокимиятига тушиб қоламиз.

Биз кўпроқ муаммоларимиз, қаршимиздаги мушкул масалалар тўғрисида ўйлай бошлаймиз ва имонимиз заифлашади. Ибронийларга мактуб бизни доим Исо Масиҳга қарашга чорлаяпти. Шубҳалардан осонлик билан қутулишнинг ва имонни сақлашнинг йўли, Исо Масиҳга, Унинг эзгуликларига, бизга ёрдам беришга қодирлигига, бизга бўлган севгисига эътиборимизни қаратишимиз лозим. Муаммолар борлигини рад этиб бўлмайди, бироқ уларга ҳаддан зиёд кўп эътибор бериш керак эмас. Шубҳа ва имонсизликдан яхши восита – имонимизни ўғирлайдиган ва Худонинг буйруқларидан чалғитадиган нарсаларга эътибор қаратмасликдир. Ёдингиздами: У – имоннинг асосчиси ҳамда тугатувчиси, шунинг учун бизда шубҳага ҳеч қандай ўрин бўлмаслиги зарур.

Ҳаворий Ёқуб: «Лекин ҳеч шубҳа қилмасдан, имон билан сўрасин, шубҳа қилувчи киши шамол кўтараётган ва тўзитиб юбораётган денгиз тўлқинига ўхшайди. Бундай одам Раббийдан бирор нарса олишни умид ҳам қилмасин. Фикрида иккиланаётган одам ўзининг ҳамма йўлларида беқарордир» (Ёқуб 1:6-8), деб ёзган. Биз ўз имонимизда мустаҳкам туришимиз ва ўзгарувчан шароитларга боғлиқ бўлмаслиги-

миз лозим. Юҳанно хушхабари 11:40 да, фақат имон билан Худонинг шарафини кўришимиз мумкин, дейилган. Ибодатларимиз жавобсиз қолишининг яна

бир сабабларидан бири – бу хавотирланиш. Филиппиликларга йўлланган мактубнинг 4-боби, 6-оятда: «Ҳеч нарса ҳақида ташвишланманглар ва хавотирланманглар, лекин ибодат, илтижо ва миннатдорчилик билан ҳамма нарсада ўз истакларингизни Худога билдиринглар», деб ёзилган.

Хавотирланиш эртанги кун қаршисидаги қўрқувни назарда тутади, Худованд эса биз ҳеч нарса учун хавотирга тушмаслигимизни истайди. Ибодат қилиб бўлиб ҳам, хавотирланишни давом эттирсак, демак, биз имонсизликни кўрсатган бўламиз; демак, Унга тўлиқ таянмаганмиз ва елкамиздан ташвишлар юкини олиб

ташламаганмиз. Биз одатда доим фикрларимизда муаммоларимизга қайтаверамиз ва вазиятни қўлга олишга уринамиз. Бундай ҳаракат қилиб, Худога тўлиқ ҳаракатланиши учун эркинликни бермаймиз ва ибодатларимизга Ўзи истаган тарзда жавоб бериши учун халақит берамиз. Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top