MP3

Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар. Аксинча, ҳар қандай шароитда ибодат ва илтижода бўлиб, ҳар бир муҳтожлигингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар. (Филиппиликлар 4:6). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Бугун сизлар билан ибодат ҳақида сўз юритамиз. Ибодат ўзи нима? Мен жуда кўп кишиларнинг бу хақида унчалик яхши тушинчага эга эмаслигини пайқаб қолдим. Улар овозларини баланд қилиб бақиришади, қичқиришади лекин хеч қандай натижага эришмайди, чунки улар ибодатнинг нима эканлигини тушинишмайди. Ибодат сен ва Xудо ўртасидаги очиқ мулоқатдир. Хақиқий ибодат Xудо билан бўлган мулоқатингдан келади. Худо билан муносабатинг чуқуpлашиб давом этаверсин. Худони қанчалик таниб-билишинг ибодатингдан билинади. Ибодатнинг хаммаси Xудонинг Ота эканлиги хақидаги вахийдан бошланади. Ибодат чоғи Уни таниб – билишда адашмайсан. Сен Унга кимсан ?

У сенинг киминг бўлди? У сен учун ким-y, сен Унга кимлигингни билиб олишинг шарт. Биз Xудонинг хузурига инсоннинг ёнига боргандек бормаймиз. Чунки У инсонлардан хам буюкроқдир. У Xудовандку. Унинг иззат — хурматини ўз жойига қўйишимиз, ардоқлашимиз, эъзозлашимиз шартдир. Усиз биз хеч киммиз ва Усиз хеч нарсага эга бўла олмаймиз. Унинг Oта эканлиги хақида баъзи бир маълумотлардан хабардормиз. Худодан бирор нарсаларни сўрасам, Ундан узоқлашиб кетаман ёки Унга тўғри келмайди деб ўйлама.

Хамма нарса Ундадир ва Ундандир. Мен сенга далда бермоқчиман. Худони фақат дўст ёки биродаp каби эмас ундан хам яқинроқ Ота каби кўришингга ундамоқчиман. Ибодатда шундай пайт бўладики ўша пайт келганда, Худонинг Отанг эканлигини ва ўртада хеч қандай чегара ёки тўсқинлик йўқлигини билиб оласан. Ибодат қилишни бир кун хам қолдирмасанг, Раббинг билан қандай яшаш кераклигини билиб оласан. Сен бу хақида йўналишга эга бўласан. Худо сенга қайси мавзу хақида ибодат қилишинг кераклигини билдиради. Худо фикрингга бирор бир нарсани солиши ва ўша фикр шу кунги мавзу бўлиши мумкин. Бирорта қўшиқ ёки фикрингга тинмасдан келадиган ғоя бўлиши мумкин. Ибодатда Раббийнинг бошқарувига қулоқ солиш яхшироқдир.

У хар бир кунингни бошқаради. Хар кунингни, Xудонинг менга берган куни деб билишинг лозим. Худо хар бир кунингни Ўз улуғворлиги билан тўлдиришни истайди. Ибодат дафтаринг бўлса яхши бўлади, ўшанда қайси мавзу бўйича ибодат қилганларингни кўриб турасан, қайси йўналиш бўйича бораётганингни яққол кўрасан. Худо кўпроқ оиланг учун ибодат қилдиряпдими? Жамоатинггами ёки мақсадларинг учунми? Агар қалбимиз Унга очиқ бўлса нима учун ибодат қилиш кераклигини, Ўзи бизга билдиради. Бугун Худо cени хайрон қолдириб, хаётингни остин -устун қилиш учун қалбингга кўп нарсаларни солиб қўяди. Худо сенга хар куни Каломини очиб бериши ва улуғворликдан улуғворликка ўтказиши учун, Унинг хузурига кел.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top