Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.
Ибодатларимизга жавоб олишни хоҳласак, муҳтожларга ҳамдардлик ва эзгулик кўрсатишимиз зарур. «Ким қашшоқнинг фарёдини эшитишдан қулоғини ёпса, унинг ўзи ҳам фарёд қилади ва ҳеч ким жавоб бермайди» (Ҳикм 21:13). Каломдаги бу матн: Худованд ибодатларимизни эшитишини истасак, биздан оғирроқ аҳволдаги
одамлар учун ғамхўрлик қилишимиз кераклигини, аниқ қилиб айтаяпти. Хаворий Юҳаннонинг биринчи мактубининг 3-бобида: «Агар бирор киши бу дунёда мулкка
эга бўлса-ю, биродарини муҳтожликда кўриб, ўз юрагини ундан ёпса, қандай қилиб у одамда Худонинг севгиси жо бўлар экан? Фарзандларим! Фақат сўзимиз ёки тилимиз билан эмас, балки амалда ва ҳақиқатда севайлик», деб ёзилган.
Муҳтож одамлар ҳақида эшитганимизда, биз юрагимизни ва қулоқларимизни ёпамиз, бу бир нечта сабабларга кўра содир бўлади. Биринчидан, бундай одамлар учун бошқалар ғамхўрлик қилиши мумкин, деб ўйлаймиз. Бироқ бошқалар бунга мажбур эмас. Айнан, Исо Масиҳнинг Жамоати камбағалларга ёрдам беришга вакиллик олган. Буни Худонинг мойланишига эга бўлмаган ҳукумат эмас, Унинг
халқи қилиши керак. Иккинчидан, одамлар бизнинг яхшилигимизни суиистеъмол қилишидан қўрқамиз. Биз бунга йўл қўймаслигимиз лозим. Муқаддас Руҳнинг ортидан эргашинг, тўғри деб билган йўлингизни тутинг, бошқаларга ёрдам беринг, шу билан бир қаторда, ҳеч кимга сиздан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишига ва сизнинг яхши муносабатингизни суиистеъмол қилишига рухсат берманг.
Учинчидан, одамларга ёрдам бермаслигимизнинг сабаби, оддий дангасалик бўлиши мумкин. Дангасалик – Масиҳнинг амрини менсимасликка сабаб бўла олмайди, шундай экан, туринг ва муҳтожларга ёрдам беринг. Баъзида, биз билган муҳтожликларимиз шу қадар кўпки, муҳтожларнинг қайси бирига ёрдам беришни билмай қоламиз ёки энг ёмони, уларга эътибор бермай қўямиз. Шайтон бизнинг севгимиз совушини истайди. Матто: «Қонунбузарликнинг кўпайиши туфайли кўпларда севги совийди» (Матто 24:12), деб ёзган. Юракнинг бешафқат бўлиб қолмаслигига ва севгининг совумаслигига йўл қўймасликнинг энг яхши йўли – бизга нисбатан ночорроқ бўлган одамларга фаол тарзда ёрдам беришдир.
Атрофдагиларнинг муҳтожликларига эътиборсиз бўлманг, юрагингизни ёпманг ва севгингизни совушига йўл қўйманг. Зийрак ва кўнгилчан бўлинг. Ёқуб мактубида, Худонинг қаршисида чинакам диёнатнинг сири – «етимларнинг ва беваларнинг қайғуларида уларга ғамхўрлик қилиш», деб очиб берилган (Ёқуб 1:27). Етимлар
ва бевалар – бу икки тоифадаги кишилар – Худованд учун катта аҳамиятга эга, шунинг учун Каломда улар ҳақида кўп марта айтиб ўтилган. Аммо менимча, бу ерда етимлар ва бевалар, деб ҳамма бечора, қийналган, ёлғиз ва муҳтож одамлар назарда тутилган. Агар биз уларга Худонинг севгиси билан муносабатда бўлмасак, бу ибодатларимизга тўсиқ яратади. Биз муҳтожларга, айниқса етим ва беваларга кўмак-
лашишимиз керак. Уларга кўмаклашиб, Худонинг севгисини намоён этамиз ва У ибодатларимизга жавоб беради. Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.