3:09

Бирга ибодат қиламиз 23

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи биродарлар сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан миннадормиз. Агар ишончли дўстинг бўлса ёки энг яқин одаминг бўлса, у билан дилдан мазза қилиб сухбатлашишинг мумкин. Агар шу яқинларингиз сизни барча дардларингизни эшитса ва сизни тушинса, киши қанчалик хурсанд бўлади. Агар биз Худованд билан гаплашсак-чи, қандай ажойиб. Хақиқий Масихий киши хар доим Худо билан гаплашади. Шу сухбат орқали у хақиқатдан ич ичидан бахтли инсон бўлолади. Шу биродар энди биладики Худовандда уни севишини ва хар доим уни эштиш учун вақт топишини.

Ана шундай бахтли инсонлардан бири, шох Довуд десак бўлади. У ўзининг ибодатлари орқали доимо Худованд билан гаплашган. Биз буни Муқаддас китоб орқали билишимиз мумкин. Шох Довуд Забур саноларини кўпини ёзганлиги бизларга маълум. У Худовандни шунчалик севганки ўзининг ибодатларини қўшиқ қилиб Худовандга куйлаган. Унинг юраги ибодатга тўлиб тошган пайтларда у Худовандга бемалол ибодатларини қўшиқ қилиб куйлаган. Шу орқали Довуд Худовандни улуғларди. Азиз радио тингловчилар Бизларнинг ибодатларимиз фақатгина Худовандим менга фалон нарсани бер, ёки Худойим мен фалон нарсага мухтожман Ўзинг мени шу муаммомни хал қилгин деган сўзлардан иборат бўлиб қолмасин.

Биз Хар биримиз Худовандга миннадорчилик ибодатини биринчи бўлиб айтишни ўрганишимиз керак. Бу билан айтмоқчи эмасмиз сиз нотўғри ибодат қилаяпсиз деб. Йўқ, Худованд хар бир фарзандининг ибодатини эътибордан четда қолдирмайди. Шунинг учун хам биз Унга миннадорчилик ибодатини айтишимиз керак. У бизга берган абадий хаёти учун Унга шукурона айтишимиз керак. Масалан Шох Довуд хам ўзиниг ибодатларида кўп марта Худога миннадорчилик ибодатларини айтган. Буни сиз Забур саноларини ўқиган пайтингизда кўришингиз мумкин. Лекин шу билан бирга Худованддан у химоя қилишини хам сўраган.

Масалан Шоул Довуднинг изидан тушиб уни ўлдирмоқчи бўлган вақтида, Довуд ғорга яшириниб Худога мени химоя қилгин деб илтижо қилган. Биз Довуднинг бу ибодатини Забур китобининг 56-саносида ўқишимиз мумкин. Айниқса киши шундай қийин пайтларда Худога илтижо қилиб, Уни ёрдамга чақирганида ич ичингиздан хурсанд бўлиб юрагингизда тинчлик бўлади. Худога шукур Бизларни доимо эштишга ва ёрдам беришга тайёр турган мададкоримиз бор. Энг мухими У бизларни хамма жойда хам эштолади. Хурматли радио тингловчи дўстлар шунинг билан бугунги эшттиришимиз хам ўз нихоясига етди. Сизлар билан яна келгуси эшттиришларимизгача хайирлашиб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top