2:56

Аввалам бор мухтожликларни қондиринг

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Исо шогирдлари билан Маъбад зиналаридан пастга тушаётганида, бир кўр кишига дуч келди. Бу одам ёрдамга муҳтож эди. Агарда мен ўша ерда Исо билан бирга бўлганимда эди, дарров у одамининг олдига югуриб бориб, китобча берардим, унга Хушхабар айтган бўладим. Аммо ўша одам менинг қилган ҳаракатларимни тушунмаган бўларди, чунки у кўр эди. Бу вазиятда Исо Ўзини бошқача тутди. У кўрнинг ёнига чўккалаб ўтирди–да, ерга тупурди, тупукдан лой қилиб, кўрнинг кўзларига суртди. Сўнг унга шундай деди: “Бориб, Силоам ҳовузида ювин.” Кўр одам бориб ювинди ва кўра оладиган бўлиб қайтди. (Юҳанно 9:7). Шифо топган бу одам натижада Исога имон келтирди. Исо унга нажот Хушхабарини айтишдан олдин унга шифо бериш орқали муҳтожлигини қондирган эди.

Кўп масиҳийлар ўқув даргоҳларига кириб, шогирд орттириш усулларини синфхоналарда ўрганишади. Улар болалар хизматини олиб боришни, дарс ўтишни, жамоат аъзоларига ҳисобот беришни ўрганишади. Кўчаларда Хушхабар айтиб, ўтган–кетганларга китоб тарқатишни билишади. Бироқ улар Хушхабар айтганларида, одамларнинг Хушхабарга бўлга беэътиборлигини кўриб, кўнгиллари ўксийди. Шунда улар Хушхабар айтишнинг янги усулларини ўрганиш учун яна бошқа ўқишга боришади ёки Хушхабар айтишдан бутунлай воз кечишади.

Нега одамлар Хушхабарга қулоқ тутишмайди? Чунки кўпинча масиҳийлар Хушхабар айтганларида, тингловчининг эҳтиёжига беэътибор бўладилар. Тингловчи унга тақдим қилинган Хушхабардан ўз қийинчиликларга жавоб топа олмагани сабабли суҳбатни давом эттиргиси келмайди. Тингловчининг бундай муносабатини кўрган хушхабарчи ҳам Хушхабар айтиш шаштидан қайтади. Имонсиз киши билан қандай қилиб дўст бўлиш мумкин? У нимага муҳтож эканлигини қаердан билсак бўлади? Келинг, сизга бу борада бир нечта маслаҳат берай: Яхши тингловчи бўлинг.

Биз яшаётган бу замонда ҳамма одамлар гапиришни яхши кўришади, қулоқ солиб ўтиришни эса ёқтиришмайди. Ўзгаларни сабр–тоқат билан эшитинг, шунда одамлар сиз билан тинмай гаплашадиган бўлишади. Одамларга бағрингизни очсангиз, улар ҳамма дардини сизга тўкиб сочади. Кимгадир дардингизни айтганингизда, у одам ҳамма гапингизни “ҳа, ҳа” деб маъқуллаб, шунчаки бошини чайқаб ўтирганини кўрганмисиз? Сиз эса бундай бўлманг, биров сизга гапирганида икки қулоғингиз билан суҳбатдошингизнинг гапини тингланг. Хаёлингизни бир жойга жамланг.

Ўз муҳтожликларингиз, қийинчиликларингиз ва тажрибангиз ҳақида гапиринг. Дўстингиз ўзини ёлғиз сезмасин. Муқаддас Китобда шундай ёзилган: “Бошингизга оддий инсоний васваса келган.” (1Коринфликларга 10:13). Суҳбатдошингиз бошидан кечираётган қийинчиликлар сизда ҳам бўлганини айтинг. Унга камчиликларингиз ҳақида гапиринг, шунда у ҳам ўз камчиликлари ва қийинчиликларини сизга айта олади. Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top