2:57

Муқаддаслик 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз биродарлар ила яна учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Ҳурматли дўстлар, мутлақ ҳокимият ўз-ўзининг исботидир. Фақат Худо мана шундай ҳокимиятдир!

Муқаддас Китоб Илоҳиёти билан шуғулланганимизда биз масиҳий теизм фаразларидан фойдаланамиз. Агар биз бу фаразларни тан олмайдиган бўлсак, унда гуманизмнинг бирор-бир тури фаразларини тан олишдан бошқа иложимиз йўқ!

Бошқа йўл йўқ: биз ёки эркин ва Ўз-ўзидан исбот бўлган, Худо бизга берган Каломини у айтгани учун ҳақиқат деб тан олиб, шунга кўра иш тутишимиз мумкин ё инсон бутун ҳақиқатнинг энг олий ҳаками, деган асосга кўра иш кўришимиз мумкин.

Масиҳийлик, Муқаддас Китобни Худонинг Каломи, деб қабул қилади ва унда Худо Ўзи хоҳлаган нарсаларини Ўзи хоҳлаган йўлда бизга етказган деб, эътироф этади. Шунинг учун, Муқаддас Китоб теологи Муқаддас Китобдаги илоҳиётни тасвирлашни бошлаганда ўз услубига асос қилиб олган фаразларни тушуниши керак.

Охирги юз йилда ёзилган илоҳиётларнинг кўпчилиги гуманизм фаразлари асосида тузилган. Бундай ҳолларда Муқаддас Китоб ўзи учун гапирмай, у Худодан мустақил деб ҳисобланган инсон ақлининг тинимсиз баҳолаши, танқидига учраган, тобе қилинган.

Мустақил ва ўзига ишонган инсон ақли, фикри оқибатида эса ўзларича ёзилган илоҳиётлар Муқаддас Китобдаги одамларнинг диний фикрларининг ривожланиб бориши тасвирига айланиб қолган. Бунақа тасвирлар Исроил имон тарихи ҳақидаги Муқаддас Китобнинг ўз шаҳодатини чалкаштириб юборади.

Эволюцион фалсафа машҳур бўлгандан сўнг, у Муқаддас Китоб ҳужжатларига ҳам тадбиқ этилиб, уларнинг тарихий аниқлиги, бехатолиги текширилган. Улар диний фикрлар оддий тузилишдан мураккабга қараб ривожланиб боради деб, тахмин қилишган.

Муқаддас Китобдаги Худонинг борлиги ва У Ўзини Каломда тасвирланган йўлларда очиб бериши мумкинлиги имконсиз, деб ўйлашган. Уларнинг фикрича билимга эришишнинг барча жараёнлари инсон қўлида бўлиб, Худо кўпгина одамлардаги турли хил диний фикрлардан бошқа ҳеч нарса бўлмай қолган.

Муқаддас Китобга баҳо беришга келганда гуманистик фаразлардан фойдаланадиган теологларнинг ҳаммаси ҳам унча ишончсизликка бормайдилар. Муқаддас Китобга биноан, биз гуманизм деб атаган нарса, гуноҳкор инсонларнинг Худо рад этишининг ифодасидир. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top